pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Александр Хомяков: «Мезбонлардан кучлироқ ўйин кутгандим»
19.05.2013 23:25

Муборакнинг «Машъал» клуби мамлакат кубогининг нимчорак финалида «Навбаҳор» жамоасини курашдан чиқариб юборди. Олдинги босқичда муборакликлар олий лиганинг яна бир вакили «Бухоро»ни ҳам кубокдаги юришини барвақт якунланишига сабабчи бўлишганди. Гарчи жавоб учрашуви олдидан Хомяков шогирдларининг имконияти камроқ дея эътироф этилган бўлсада, «газчилар» мухлисларини хурсанд қилишни уддасидан чиқа олишди.

- Дастлаб учрашувдан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Учрашувга пухта ҳозирлик кўргандик. «Навбаҳор»нинг кучли ва ожиз тарафларини билиб бўлгандик. Ўйин шогирдларимнинг назорати остида ўтди. Бугунги ғалаба билан футболчиларимизни табриклайман. Футбол шундай ўйинки, рақиб қанчалик имкон берса, шунга яраша ўйин намойиш эта оласиз. Тўғрисини айтсам, бугун «Навбаҳор»дан бунданда кўпроқ совуққонлик, иштиёқ ва ҳужумкор ўйинни кутгандим. Рақибга ўз ўйинини намойиш этишга имкон бермадик. Олдимизга ҳимоявий футбол кўрсатиш вазифасини қўймагандик. Чунки битта гол фарқи қалтис саналади. Қолаверса, ўйинлар оралиғини тиғиз жойлашгани туфайли, беллашувлар сони кўплигини инобатга олиб айтадиган бўлсам, агар «Навбаҳор»га ҳужум қилишга ҳалал бермаганимизда, уларнинг босимини кўтара олмасдик. Шунинг учун биринчи бўлиб ва энг асосийси биринчи бўлимда гол уриб олишга ҳаракат қилдик ва ўз мақсадимизга эришдик.

- Кейинги босқичда «Машъал» «Бунёдкор»га қарши тўп суради…

- Ҳа, шундай.  Мақсадимиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритишдан иборат эди. Таркибимиздаги айрим тажрибали ўйинчиларни инобатга олмаганда, асосан ёшлардан ташкил топган. «Бунёдкор» билан ёшларимизни қанчалик кучга эга эканликларини синаб кўрамиз. «Қалдирғочлар»га рўбарў келишни олдиндан билганмиз. Бундай имконият ҳар сафар ҳам тақдим этилавермайди. Боз устига чорак финал уйда ва сафарда тизими асосида ўтказилади. Улардан қўрмаймиз, аксинча учрашувни интиқлик билан кутяпмиз.

- «Навбаҳор»нинг иккита зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Бугун майдон эгаларидан омад юз ўгирди деган фикрга қўшиласизми?

- Ҳа. Аммо, ўша вазиятларни вужудга келтиришдан кўра, ҳимоячиларимиз ўша ҳолатларни содир этилмаслигини олдини олишлари керак эди. Бу уларнинг эмас, балки бизнинг хатоимиздир. Айнан футболчиларимиз томонидан бўш қолдирилган марказдан «Навбаҳор» икки бор хавфли зарба йўллади. Бу дарвозамиздан икки бор тўп олиб чиқишимизга сабаб бўлиши мумкин эди. Аслини олганда шундай вазиятни рўй бермаслигини олдини олиш борасида ишлагандик.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ