pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мустафо Байрамов: «Бухорода очко олишга ҳаракат қиламиз»
19.05.2013 23:09

«Навбаҳор» мураббийлари «Машъал»га қарши жавоб учрашувида асосий таркибнинг бир қатор футболчиларининг хизматларидан фойдалана олишмади. Айнан шу жиҳат якунда наманганликларнинг зарарига ишлади. Учрашув якунига етгач «лочинлар» бош мураббийи Мустафо Байрамовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Бугунги мағлубиятни нима билан изоҳлайсиз?

- Шогирдларимни ўйини умуман ёқмади. Бугун футболчиларнинг ҳаракатидан қониқмадим. Майдондаги таркиб жароҳат олган ўйинчиларнинг ўрнини билинтирмаслиги лозим эди. Нима бўлганда ҳам «Навбаҳор» ўз обрўсига эга жамоа саналади. «Машъал» гарчи биринчи лигада иштирок этаётган бўлса ҳам, яхши жамоа бўлиб шаклланган. Муборакликлар деярли уч йилдан бери ушбу таркиб билан ҳаракат қилишмоқда. Бу жиҳат ҳам меҳмонларнинг фойдасига хизмат қилди.

- Дастлабки учрашувда «Навбаҳор» мағлуб бўлганди. Нима сабабдан бугун асосий таркибни ярми қайдномага киритилмади?

- Асосий таркибнинг беш нафар аъзоси жароҳат олганди. Рўзимбой Аҳмедов, Леонид Кошелев, Абдумажид Тоиров, Абдураззоқ Жўраевлар айнан жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олишмади. Қолаверса, Акрам Бахриддиновни ҳам майдонга тушиши сўроқ остида турганди. Ярим ҳимоячимизнинг ҳарорати баланд бўлгани учун иккинчи бўлимда алмаштиришга мажбур бўлдим. Собир Ҳамидов ҳам бироз бетоблиги боис захирадан сафга қўшилди. Таркибдаги йўқотишлар туфайли майдонга ёшларни туширишга мажбур бўлдик. Шундай бўлсада, олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қўйилганди. Ахир мухлисларимиз учун тўп суришимиз лозим. Ўйндан аввал ҳам футболчиларга «Машъал»ни енгиб, аъло кайфиятда Бухорога йўл олиш кераклигини уқтиргандим. «Бухоро»да энидиликда бор кучимизни ишга солиб, керакли бўлган очколарни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ҳаёт бу билан тўхтаб қолмайди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Шунчаки, ёшларимиз билдирилган ишончни оқлай олишмади. Улардан шундай ўйинлар орқали тажриба тўплаб акаларининг ўрнини муносиб тарзда тўлдириш талаб этилади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ