pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшлар ишончни оқлашмади
19.05.2013 20:24

«Навбахор» – «Машъал» – 0:2 (0:1). 19 май. Косонсой. «Марказий» ўйингоҳ. 2153 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Раҳимов.

Назоратчи - Ф.Абдуллаев.

«Навбаҳор»: Д.Романенко, Б.Тўрабоев, А.Султонов (С.Ҳамидов, 60), А.Аҳмедов, И.Бойдедаев, А.Баҳриддинов (А.Алиев, 52), Т.Султонов (А.Абдуллаев, 77), В.Почуев, С.Абдуллаев, /.Жўраев, Ж.Меҳмонов.

«Машъал»: С.Қувватов, Д.Ваниев, Э.Эргашев (О.Шукуров, 74), Ж.Абдумўминов, Р.Аъзамов (И.Шойқулов, 88), Ж.Ҳасанов (Б.Муртазоев, 85), И.Тошпўлатов, М./офуров, Ш.Файзиев, С.Қуттибоев, З.Қўзибоев.

Голлар: З.Қўзибоев (6,81).

Огоҳлантиришлар: Т.Султонов (25), А.Аҳмедов (52) – Ж.Ҳасанов (25).

Дастлабки ўйин – 1:2.

Муборакнинг «Машъал» клубига қарши жавоб учрашуви олдидан «Навбаҳор»ни кейинги босқичга чиқиши учун 1:0 ҳисобидаги ғалаба кифоя қиларди. Рақибни биринчи лига вакили эканлигини инобатга оладиган бўлсак, «лочинлар»нинг юмушини у қадар жиддий эмаслиги ойдинлашарди. Айнан шу жиҳат ҳам наманганликларни хотиржам қилган кўринади. Қолаверса «Навбаҳор» мураббийлари бу сафар чемпионат баҳсларида асосан захирада қолиб кетаётган футболчиларни майдонга туширишни лозим топишди. Бунга эса асосий таркибнинг айрим аъзоларини жароҳат олганликлари сабаб бўлди. Мураббийлар Абдумажид Тоиров, Рўзимбой Аҳмедов, Леонид Кошелевларни майдонга туширишлари мумкин эди. Негаки, уларнинг жароҳатлари нисбатан енгилроқ эди. Лекин, жароҳатларни жиддий тус олишини олдини олиш ва олдинда чемпионатнинг муҳим ўйинларини турганлиги инобатга олинди чоғи, мураббийлар таваккал қилишмади.

Муборакликлар эса Наманганга кучли таркиблари билан етиб келишди. Ўйин арафасида эса «Машъал» сафида йўқотиш кузатилди. Футболчилар майдонга мослашиш мақсадида енгил машғулот ўтказаётган бир паллада тажрибали ҳужумчилардан бири Виктор Клишин кутилмаганда оёғидан жароҳат олди. Бу пайтга келиб Клишин қайдномага киритилиб бўлганди. Шу сабабли Викторниннг ўрнини Ихтиёр Тошпўлатов эгаллади. Учрашувнинг дебют қисми меҳмонлар учун муваффақиятли келди. Зоҳир Қўзибоев 6-дақиқада олис масофадан Денис Романенко дарвозасини нишонга олишни уддасидан чиқди. Тезкор гол «Навбаҳор» футболчилари руҳиятига салбий таъсир кўрсатдими ёки совуқ ҳавоми (шу куни Косонсойдаги ҳаво ҳарорати паст бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб турди), ҳар ҳолда Байрамов шогирдлари дастлабки 45 дақиқаликни қандайдир иштиёқсизлик билан тўп суришди. Бунинг оқибатида Қувватов дарвозаси олдида Соҳиб Абдуллаевнинг боши билан йўллаган зарбасини инобатга олмаганда бошқа айтарли вазият кузатилмади.

Иккинчи бўлим бошларида «Навбаҳор» футболчилари асосий эътиборни ҳужумга қаратишди. Дастлаб Илҳом Бойдедаев Жўраевнинг қанотдан узатиб берган тўпини дарвозага йўллай олмади. Бироз ўтиб Жўраевнинг ўзи чамаси 25 метлардан дарвозани нишонга олишни мўлжаллаганди. Тўп эса тўсинга тегиб қайтди. 62-дақиқада Азим Аҳмедов 20 метрлардан кучли зарба йўллаб гол уришга уриниб кўрди. Санжар Қувватовнинг тўпга жон жаҳди билан ташланиб, хавфни бартар этишни уддасидан чиқди. Тўп эса Санжарнинг қўлларидан кейин устун билан «ўпишиб» майдонни тарк этди. Орадан бироз вақт ўтиб Тимур Султоновнинг 40 метрлардан амалга оширган жарима зарбаси хавфли кўриниш олган бўлсада зарбага аниқлик етишмади.

Муборакликларни мағлубиятга учратишни мақсад қилган Байрамов ҳимоячи Тимур Султоновнинг ўрнига ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевни туширди. Якунда ушбу ўзгариш ҳам «Навбаҳор» фойдасига хизмат қилмади. Аксинча қарши ҳужумга эътибор қаратган «Машъал» иккинчи голни ҳам нишонлага эришди. Зоҳир Қўзибоев Виталий Почуевнинг хатосидан кейин Денис Романенко билан яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани нишонга олиб жамоасини амалда чорак финалга олиб чиқди. Учрашувнинг якуний қисмида «Навбаҳор» футболчиларини ҳисобдаги фарқни ҳеч бўлмаса қисқартириш учун амалга оширган уринишлари ҳам самара келтиргани йўқ.

«Навбаҳор»ни биринчи лига вакилига имкониятни бой бериши кўпчиликни ажаблантирганлиги бор гап. Аммо, масаланинг иккинчи томони борлигини ҳам унутмаслик лозим. Хусусан сўнгги йилларда кўплаб клубларимиз кубокдан имкон қадар эртароқ чиқиб кетишни мақсад қилишмоқда. Яъни жамоаларимиз ортиқча харажатларни қилишдан ўзларини тийишмоқда. Ким билсин балки «Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти ҳам айнан шу йўлни танлагандир. Ҳар ҳолда наманганликларга кейинги босқичда Тошкентнинг «Бунёдкор» клубини рақиб бўлиши аниқ эди. Борди-ю, «лочинлар» «қалдирғочлар» тўсиғидан ўтишни уддасидан чиқишса ярим финалда «Локомотив»га рўбарў келишарди. барчага маълумки, бугунги кунда ушбу клублар нафақат «Навбаҳор»дан балки бошқа жамоаларимиздан ҳам кучли саналишади. Бундай шароитда кубокда куч сарфлагандан кўра асосий эътиборни чемпионатга ҳам қаратган маъқулроқ. «Навбаҳор» мураббийлари «Машъал»га қарши учрашувларда бошқа мақсадни кўзлаганликларини ҳам тахмин қилиш мумкин. Агарда жамоанинг чемпионатдан ўрин олган ўйинлардаги таркибига назар ташласак, деярли бир хил кўринишга эга бўламиз. Яъни жамоа захира ўриндиғида бир-бирини муносиб тарзда тўлдира оладиган футболчиларнинг йўқлиги боис мураббийлар деярли бир хил таркиб хизматидан фойдаланишмоқда. Етакчиларга муносиб издошни топиш мақсадида мураббийлар «Машъал» билан ўтган баҳсларда асосан захирада қолаётган ёшларга имконият беришни лозим топишди. Ўйин амалиётига эга бўлмаётган ёшларни ана шундай учрашувлар орқали тоблаш муҳим ҳисобланади. Гарчи ёшлар Муборакда ҳар тугул ишончни оқлашганди. Жавоб учрашувида эса маҳаллий мухлисларнинг сири босдими ёки масъулият кучлилик қилдими, ҳар ҳолда зиммаларига юклатилган вазифани бажара олишмади. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар ёшлар ана шундай учрашувлар орқали тажриба тўплашларини унутмаслик жоиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ