pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ўйин “Бунёдкор” фойдасига якун топди
09.05.2013 20:42

Ўзбекистон чемпионатининг 8- туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Бунёдкор” қарама-қаршлиги шиддатли кечиши олдиндан тахмин қилинганди. Зеро, “Қалдирғочлар” очко йўқотмасдан мусобақа жадвалида “Локомотив”ни қувиб етишлари зарур эди. Ўз навбатида тўртта турдан бери мағлубият нима эканлигини билмай келаётган “Навбаҳор” ҳам “Бунёдкор”га етарлича қаршилик кўрсатиши кутилганди. Аммо, амалда бундай бўлиб чиқмади.

Учрашувни илк беш дақиқасидагина “лочинлар” шидатли ҳужумлар ташкил этишди. 4- дақиқада Леонид Кошелевнинг 17 метрлардан йўллаган зарбасини Зуҳуров муштлари билан қайтарди. Шундан сўнг устунлик меҳмонлар томонига ўтди. Романенко дарвозаси томон Лутфулло Тўраев, Фозил Мусаев ва Олег Зотеевлар кучли зарбалар бериб кўришди. Лекин, уларнинг бу урунишлари ўзини оқламагач, Миржалол Қосимов шогирдлари қанотлардан кўпроқ фойдаланишди ва бу 32 дақиқага келиб ўзини оқлади. Анвар Ғофуровнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Олександр Пишур оёғи билан дарвозага тўғирлаб қўйиб, ўйиндаги ҳисобни очди. Биринчи бўлимда “Навбаҳор” ҳарчанд урунмасин, ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни ҳам “қалдирғочлар” шиддатли бошлашди. 48 дақиқада Фозил Мусаевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Футболчиларимизнинг урунишлари эса бесамара якунланаверди. Хаттоки футболчилар ўзгартирилиши ҳам ўйинда бурилиши ясамади. Шунга қарамай 70 дақиқагача “лочинлар” Мурод Зуҳуров дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этиб туришди. Аммо, ўйинга 20 дақиқа вақт қолганида Тимур Султонов ўз жарима майдони ичида Олександр Пишурни йиқитгани учун Рустам Бобомуродов 11 метрлик пенальти нуқтасини кўрсатди. Украиналик ҳужумчининг ўзи пенальтидан унумли фойдаланиб, учрашувда дубль муаллифига айланди 0:2. Айтиш жоизки, футболчиларимизнинг тўп узатишдаги хатоликлари ҳужумларни муваффақиятсиз якунланишига сабаб бўлди. Шундан сўнг руҳияти тушган “Навбаҳор” ўйин охирига бориб учинчи голни ҳам ўз дарвозасидан олиб чиқди. 89 дақиқада бурчак тўпига чиқишда хатога йўл қўйган Денис Романенкони Лутфулло Тўраев жазолаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди 0:3. Шундай қилиб ўйин “Бунёдкор” фойдасига ғалаба билан якун топди.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:3 (0:1). 9 май. Косонсой. “Марказий” ўйингоҳи. 10265 томошабин.

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Раҳимов (Андижон).

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

«Навбаҳор»: 16. Денис Романенко, 4. Абдумажит Тоиров (3. Ботир Тўрабоев, 76), 6. Леонид Кошелев (8. Азим Аҳмедов, 69), 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Акрам Баҳриддинов, 13. Темур Султонов, 20. Ғайрат Жўраев, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 30. Собир Ҳамидов (17. Соҳиб Абдуллаев, 60), 32. Жаҳонгир Меҳмонов.

Захирада қолганлар: 1. Виктор Мочалов, 7. Абдуазиз Султонов, 15. Виталий Почуев, 21. Аъзам Алиев.

«Бунёдкор»: 25. Мурод Зуҳуров, 4. Хайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров (9. Игорь Таран, 87), 7. Марко Блажич (14. Алибобо Раҳматуллаев, 67), 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Александр Пишчур, 13. Лутфулло Тўраев, 16. Артём Филипосян, 18. Фозил Мусаев (5. Дилшод Жўраев, 74), 19. Жасур Ҳасанов, 33. Олег Зотеев.

Захирада қолганлар: 45. Акбар Тўраев, 17. Камолиддин Мурзоев, 21. Сардор Рашидов, 23. Саҳоб Жўраев.

Голлар: Қ. Муҳаммаджонов (32, автогол), А. Пишчур (72, пенальти), Л. Тўраев (89).

Огоҳлантиришлар: Д. Романенко (25), Т. Султонов (71) – Ф. Мусаев (25), А. Ғофуров (82).

Энг яхши ўйинчилар: А. Баҳриддинов - Л. Тўраев.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ