pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:3
09.05.2013 17:05

93. Шу тариқа ўйин "қалдирғочлар"нинг ғалабаси билан якунига етди.

90. Бош хакам Рустам Бобомуродов учрашувдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берди.

89. Денис Романенко бурчакдан оширилган тўпни қайтаришда хатоликга йўл қўйди. Бундан эса унумли фойдаланган Лутфулло Тўраев ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 

85. Игорь Таран Анвар Ғофуров ўрнига майдонга туширилди. 

84. Лутфулла Тўраевнинг чалқанчиқ усулда ижро этган зарбасига аниқлик етишмади.

81. Анвар Ғофуров гандбол ўйнашга киришиб кетди чоғи. Футболчининг атайин қўли билан ўйнаши хакамни унга сариқ карточка кўрсатишига олиб келди.

79. Футболчиларимизнинг тўп узатишдаги хатоликлари ҳужумларни муваффақиятсиз якунланишига сабаб бўлмоқда. 

75. "Навбаҳор" сафидаги сўнгги ўзгариш. Ботир Тўрабоев Абдумажид Тоиров ўрнига майдонга туширилди.  

73. Дилшод Жўраев Фозил Мусаев ўрнида бахсни давом эттирадиган бўлди. 

70. Тимур Султонов ўз жарима майдонида Олександр Пишурни йиқитди. Пенальти. Легионернинг ўзи пенальтидан унумли фойдаланиб, урчашувдаги ҳисобни ўзгартирди. 0:2. Тимур Султонов огоҳлантирилди.  

69. Акрам Бахритдинов жарима тўпини шерикларига оширишга урунди. Лекин Мурод Зуҳуров муштлари билан тўпни қайтарди.  

67. "Навбахор" таркибида навбатдаги ўзгариш: Леонид Кошелев ўрнида беллашувни Азим Аҳмедов давом эттиради.

66. Марко Блажич ўрнига Алибобо Раҳматуллаев ўйинга туширилди. 

64. "Бунёдкор" дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар вужудга келтирилди. Аммо барча урунишлар самарасиз. 

62. Акрам Абдуллаев мувозанатни ўнглаш ниятида рақиб дарвозаси томон зарба йўллади, лекин Зуҳуров бу тўпни осонлик билан ушлаб олди. 

60. "Навбаҳор" сафида ўзгариш: Собир Хамидов ўрнига Соҳиб Абдуллаев майдонга туширилди. 

59. Жасур Ҳасанов тошкентликларнинг тезкор хавфли қарши ҳужумини самарали якунлай олмади. Аниқроғи бунга  Романенко тўсқинлик қилди.  

55. Ўнг қанотдан Рўзим Аҳмедовга ошириб берилган тўпни ҳужумчимиз Мурод Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага аниқ йўналтирди. Бироқ ҳужумчимиз зарбаси кучсиз бўлди.

54. Сўнгги дақиқаларда устунли футболчиларимиз томонида булмоқда.  

53. "Навбаҳор" ҳимоячиси Тимур Султонов ижросидаги жарима зарбаси анча ноаниқ кетди. 

51. Ён хакам "Навбахор" фойдасига ён чизиқдан тўп ташлаш кераклигини кўрсатди. Бироқ Рустам Бобомуродов меҳмонлар фойдасига қарор чиқарди. Футболчилар тугул хатто хакамлар ҳам бир бириларини тушунишмаяпти.

48. Фозил Мусаевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.  

45. Шу тариқа биринчи бўлим “Бунёдкор”нинг кичик устунлиги билан якунига етди. Танаффус.

45. Учрашувга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Рўзим Аҳмедов боши билан “Бунёдкор” дарвозасини ишҳол этишга уруниб кўрди. Аммо тўп манзилга аниқ етиб бормади.

37. Фозил Мусаевнинг узоқ масофдан йўлланган зарбасини Романенко бироз қийинчилик билан бўлсада қайтаришга муваффақ бўлди.

32. Гол. Ўнг қанотдан Анвар Ғофуров томонидан оширилган тўпни Олександр Пишур дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

31. Майдон эгалари ҳам рақибга босим ўтказишга урунишяпти.

29. Яна меҳмонлар ўнг қанотларидан жарима тўпи ишлаб олишди. Лекин ҳар галгидек Денис Романенко бехато ўйнади.

27. Олег Зотеевнинг кучли зарбаси “Навбаҳор” дарвозаси ёнидан ўтиб кетди.

25. Романенко ҳамда Мусаевларга сариқ карточка кўрсатилди.

24. Лутфулла Тўраевга нисбатан қарши қўпол ўйналди деб топган хакам Рустам Бобомуродов мезбонларнинг чап қанотига жарима зарбаси белгилади. Тўп “Навбаҳор” жарима майдонига ошириб берилганида Романенко ўз махоратини кўрсатиб хавфни бартараф этди. Бу вазиятда дарвозабонга карши Фозил Мусаев қўпол ҳаракат қилгани молдовалик посбонга ёқмади. Натижада кичик можаро юзага келди.

20. “Қалдирғочлар”нинг навбатдаги бурчак тўпи ҳам хавфли тус олди. “Навбаҳор”ни дарвоза устунинга тегди.

17. Жавлон Иброҳимов Ғайрат Жўраевга нисбатан майдон марказида қўпол ўйнади. Тимур Султонов ижро этган жарима зарбаси ноаниқ чиқди.

16. “Лочинлар” дарвозаси олдида навбатдаги бурчак тўпи. Жасур Ҳасановнинг узатган тўпини футболчиларимиз қайтаришди.

15. Фозил Мусаев ҳам ўз омадини синаб, “Навбаҳор” дарвозаси томон зарба берди, аммо ноаниқ.

13. Меҳмонов сал қолмаса ўз дарвозасига гол уриб қуйиши мумкин эди. Пишурга ошириб берилган тўпни қайтариш мақсадида ҳимоячи тўпни боши билан Романенкога йўллади. Бу вазиятда эса голкипер дарвозани тарк этганди. Бурчак тўпи “Навбаҳор” дарвозаси олдида жуда хавфли кўриниш хосил қилди.

11. Майдонга мухлислар аввалги ўйинларга нисбатан кўп кирди. Ишқибозлар оқими хали ҳам давом этмоқда.

7. “Бунёдкор” ҳам жонланиб, қатор хавфли вазиятларни яратишга урунмоқда.

6. Лутфулла Тўраевнинг берган зарбаси Романенкога қийинчилик туғдирмади.

4 дақ. Леонид Кошелевнинг 17 метрлардан йўллаган зарбасини Зуҳуров муштлари билан қайтарди.

Ўйин бошланди. Илк дақиқалардан бошлаб "лочинлар" асосан Ғайрат Жўраев қанотидан ташкил этишяпти.

------------------------------

Бугун Косонсойдаги ўйингоҳда жамоамиз "Бунёдкор"ни қабул қилмоқда. Учрашувни кескин руҳда ўтишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Сайтимиз орқали ўйиндаги эътиборга молик воқеалар ривожи билан танишиш имконига эга бўласиз. Сайтимизни кузатиб боринг.

“Навбаҳор” учрашувни қуйидаги таркибда бошлади:

16. Денис Романенко, 4. Абдумажид Тоиров (с), 6. Леонид Кошелев, 9. Илхом Бойдедаев, 10. Акрам Бахриддинов, 13. Тимур Сулатнов, 20. Ғайрат Жўраев, 22. Рузимбай Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 30. Собир Ҳамидов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов.

Захирадагилар: 1. Виктор Мочалов, 3. Ботир Тўрабоев, 7. Абдуазиз Султонов, 8. Азим Аҳмедов, 15. Виталий Почуев, 17. Сиб Абдуллаев, 21. Аъзам Алиев.

“Бунёдкор” таркиби эса қуйидагича кўриниш олди:

25. Мурод Зуҳуров, 4. Хайрулла Каримов (с), 6. Анвар Ғофуров, 7. Марко Блажич, 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Олександр Пишур, 13. Лутфулло Тўраев, 16. Артём Филипосян, 18. Фозил Мусаев, 19. Жасур Ҳасанов, 33. Олег Зотеев.

Захирадагилар: 45. Акбар Тўраев, 5. Дилшод Жўраев, 9. Игорь Таран, 14. Алибобо Раҳматуллаев, 17. Камолиддин Мурзоев, 21. Сардор Рашидов, 23. Саҳоб Жўраев.

Мезбонлар сариқ, меҳмонлар эса оқ рангда ҳаракат қилишяпти.

 

 

 

 

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ