pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Олмалиқдан ажойиб ғалаба билан
04.05.2013 16:57

Бугун жамоамиз мамлакат чемпионатининг 7–турида “Олмалиқ” жамоаси меҳмони бўлмоқда. Ўйинда рўй бераётган воқеалар ривожи билан таништириб турамиз. Айни пайтда жамоалар майдонда сўнгги чигал ёзди машқларини амалга оширишмоқда.

 “Олмалиқ” – “Навбаҳор” – 3:4 (1:1). Олмалиқ. “Металлург” ўйингоҳи.

Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов, Олим Абдувосилов, Тимур Гайнулин, Бахтиёр Юльчараев.

Назоратчи – Игорь Мустафин.

“Олмалиқ”: 1. Максатмурат Шомуродов, 5. Евгений Гоголь, 6. Акмал Рустамов, 7. Достон Абдураҳмонов, 9. Зафар Полвонов, 11. Зохир Пиримов, 18. Самандар Шодмонов, 20. Дарко Станоевич, 21. Шаҳбоз Эркинов, 22. Санжар Шоаҳмедов, 23. Шерали Жўраев.

Захирадагилар: 16. Умид Хонимқулов, 9. Азамат Исроилов, 10. Мўйдин Мамазулунов, 14. Исроил Эргашев, 15. Баҳром Юльдашев, 19. Маъруф Муродов, 24. Диёр Туропов.

“Навбаҳор”: 16. Денис Романенко, 4. Абдумажит Тоиров, 6. Леонид Кошелев, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Акрам Бахриддинов, 13. Тимур Султанов, 20. Ғайрат Жўраев, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 30. Собир Ҳамидов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов.

Захирадагилар: 1. Виктор Мочалов, 3. Ботир Тўрабоев, 7. Абдлазиз Султанов, 8. Азим Аҳмедов, 15. Виталий Почуев, 17. Соҳиб Абдуллаев, 21. Аъзам Алиев.

Учрашув бошланди.

Айни пайтда жамоалар марказдаги устунликни қўлга олишга интилишмоқда.

“Олмалиқ” футболчилари ҳужумлар ташкил этиб, Романенко дарвозасига хавф солишга уринишмоқда.

6–дақиқада мезбонларнинг чап қанотдан амалга оширилган ҳужумидан кейин Шаҳбоз Эркинов ҳимоячилар қуршовида бўлишига қарамай боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйишни уддасидан чиқди.

7–17–дақиқалар: Сўнгги дақиқаларда майдонда бироз сокинлик юзага келди. Тўп учун кураш асосан марказда кечмоқда. Томонларнинг ташкил этган кам сонли ҳужумлари ҳеч қандай самара бергани йўқ.

18–дақиқа: Қаҳрамон Маҳаммаджонов марказдаги қўполлиги учун огоҳлантирилди.

19–дақиқа: Рўзимбой Аҳмедов жарима майдончасига ёриб киришга уриниб кўрганди. Ҳимоячилар уни қўполлик билан тўхтатиб қолишган бўлсада, Намозов хуштагини чалмади.

23–дақиқа: Ғайрат Жўраевда ҳисобни тенглаштириш учун яхшигина имконият юзага келганди. Аммо, Ғайрат 14 метрлардан мўлжални аниқ ола билмади. Тепган тўпи анча баланддан ўтиб кетди.

Футболчиларимиз тўпни кўпроқ назорат қилиш орқали ҳужумлар ташкил этишга интилишмоқда. Лекин, мезбонлар ҳимоясини ёриб ўтишда қийинчиликлар юзага келмоқда.

27–дақиқа: Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумдан кейин Собир Ҳамидов ўзидан қулайроқ вазиятда турган Акрам Баҳриддиновга ташлаб берди. Акрамнинг 17 метрлардан тўққизликни нишонга олди.

32–дақиқа: Зохир Пиримовнинг 8 метрлардан тепган тўпини Денис Романенко қайтариб қолишга эришди.

33–38–дақиқалар: Жамоалар томонидан уюштирилган қарама–қарши ҳужумлар ҳеч қандай самара келтирмаяпти.

39–дақиқа: Самандар Шодмонов қулай вазиятга эга бўлганди. Лекин, Романенко маҳоратини намойиш этиб хавфни олдини олди.

40–дақиқа: Энди футболчиларимизда ҳисобни ўзгартириш имконияти вужудга келганди. Рўзимбой Аҳмедовнинг 18 метрлардан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

Учрашув биринчи бўлимининг сўнгги беш дақиқасида эътиборга лойиқ вазиятлар кузатилмади. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисоби билан чиқиб кетишди. Танаффус.

Иккинчи бўлим бошланди. “Олмалиқ” таркибида ўзгариш амалга оширилди. Шерали Жўраевни 24 рақамда Диёр Туропов алмаштирди.

Иккинчи бўлимда олмалиқликлар кўпроқ ҳужум қилишга уринишмоқда.

48–дақиқа: Шаҳбоз Эркинов қулай вазиятдан дарвозани нишонга ола билмади.

52–дақиқа: Мезбонларнинг ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумидан кейин ҳимоячиларимиз эътиборидан четда қолган Диёр Туропов боши билан дарвозани нишонга олди – 2:1.

54–дақиқа: ГООЛЛЛЛЛ. Акрам Баҳриддиновдан яна бир ажойиб зарба. Акрамнинг 25 метрлардан тепган тўпини Шомуродов қайтаришни уддасидан чиқа олмади. Демак, футболчиларимиз ҳисобни яна тенглаштиришди.

57–63–дақиқалар: ”Олмалиқ” футболчилари бир қатор ҳужумлар уюштириб, ҳисобда олдинга чиқиб олишга уриниб кўришди. Ҳимоячиларимиз бехато ҳаракат қилиб, рақибга имкон беришмади. Ўз навбатида уюштирилган қарши ҳужумларимиздан ҳам ҳеч қандай наф чиқмади.

64–дақиқа: Мезбонлар таркибида ўзгариш. Самандар Шодмоновнинг ўрнига Мўйдин Мамазулунов майдонга тушди.

66–дақиқа: ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Илҳом Бойдедаевнинг чап қанотданг ажойиб тўп оширишидан кейин қарама–қарши қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган Рўзимбой Аҳмедов охисталик билан Шомуродовнинг ёнидан тўпни тўрга йўллади.

70–дақиқа: ГОЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Жамоамиздан яна бир ажойиб гол. Яна чап қанотдан бошланган ҳужум ва ҳисоб 4:2. Аввалига Соҳиб Абдуллаевнинг боши билан берган зарбасидан кейин тўп тусинга тегиб қайтди. Рўзимбой Аҳмедов эса такрорий зарба билан мўлжални аниқ олди. Олға йигитлар!

“Олмалиқ” футболчилари ҳужумкорликни ошириб ҳисобни ўзгартириш учун ҳаракат қилишмоқда. Лекин, ҳимоячиларимиз бехато ҳаракат қилишмоқда.

73–дақиқа: Рўзимбой Аҳмедов учинчи голни ҳам киритишга яқин келганди. Аммо, Шомуродов унга имкон бермади.

Мезбонлар ҳужум босимини оширишга уринишмоқда. Лекин, самарасиз.

78–дақиқа: Соҳиб Абдуллаев майдон марказидаги қўполлиги учун огоҳлантирилди.

81–дақиқа: “Олмалиқ” футболчилари ҳисобдаги фарқни биттага қисқартиришди. Пиримовнинг жаримадан узатган тўпини Евгений Гоголь боши билан Романенко дарвозасига киритди.

2–дақиқа: Мезбонлар таркибида ўзгариш амалга оширилди. Санжар Шоаҳмедовни Исроил Турсунов алмаштирди.

84–дақиқа: Жамоамиз сафида ўзгариш. Леонид Кошелев ўрнига майдонга Азим Аҳмедов тушди.

Сўнгги дақиқалар анча хаёжонли руҳда ўтмоқда. Мезбонлар қандай бўлмасин ҳисобни тенглаштиришга уринишмоқда.

89–дақиқа: Жамоамизда ўзгариш. Бугун ажойиб тарзда ҳаракат қилган Акрам Бахриддинов ўрнига Абдуазиз Султонов тушди.

Ўйиндаги тўхталишлар учун ҳакам тўрт дақиқа қўшиб берди.

Намозовнинг финал хуштаги чалиниб уйин якунланди. Ажойиб ғалаба билан азиз мухлислар!!!

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ