pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз учинчи бўлишди
03.05.2013 14:20

Ёшлар ўртасидаги мусобақаларда иштирок этиб келаётган мактабимиз тарбияланувчилари 2013 йилги мавсумдаги дастлабки совринга эга бўлишди. Тошкентда 1999 йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги “Ёшлик” кубоги Ўзбекистон чемпионатида ёшларимиз учинчи ўрин қўлга киритишди. Мусобақада вилоятимиз шарафини футбол мактабимиз тарбияланувчилари муносиб тарзда ҳимоя қила олишди. Ўзбекистон чемпионати хусусида фикр юритадиган бўлсак, бош соврин учун 14 та жамоа курашга киришди. Яъни Республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикаси термаси ҳам қатнашди. Дастлаб жамоалар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда финал босқичида иштирок этадиган жамоалар номига ойдинлик киритишди. “Навбаҳор” ўсмирлари “А” гуруҳида Навоий, Бухоро вилояти ҳамда Қорақалпоғистон республикаси терма жамоалари билан куч синашишди. Дастлабки турда Қорақалпоғистонликлар 5:0 ҳисобида мағлуб этилди. Бухоро термасига қарши баҳсда эса 5:2 ҳисобидаги ғалаба тантана қилинди. Сўнгги турда эса Навоий вилояти ўсмирларидан ҳам устун келинди – 1:0.

Гуруҳ учрашувлари якунига кўра ўсмирларимиздан ташқари Навоий, Фарғона, Хоразм, Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё ва Тошкент вилояти терма жамоалари ҳам чорак финалга йўл олишди. Ўсмирларимиз чорак финалда Тошкент вилояти терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида устун келишди. Ярим финалда эса ўсмирларимиз Тошкент шаҳри жамоаси билан куч синашишди. Рақиб таркибининг ўзаги асосан “Пахтакор” клуби тарбияланувчиларидан ташкил топганлиги боис баҳс қизиқарли руҳда кечди. Аммо, якунда пойтахтликлар 4:2 ҳисобидаги ютуқни қўлга киритишди. Иккинчи ярим финал учрашувида эса Қашқадарё вилояти терма жамоаси Андижонлик тенгқурларини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олишди. Ҳал қилувчи ўйин ғолиби ҳам пенальтилар сериясида аниқланди. Рақибга қараганда фаолроқ бўлган воҳаликлар бош совринни қўлга киритишди. Мусобақа регламентига кўра ярим финалда имкониятни бой берган жамоаларга бронза медаллари топширилди. Шу тариқа “Навбаҳор–Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари совриндор сифатида ортга қайтишди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ