pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ҳакамлар дурангга имкон беришмади
27.04.2013 20:30
Ҳакамлар дурангга имкон беришмади
«Машъал» – «Навбаҳор» - 2:1 (2:1). Муборак. Б.Вафоев номли ўйингоҳ.
Ҳакамлар: О.Толибжонов, Б.Баҳромов, С.Шоюсупов, Н.Қосимов.
Назоратчи – И.Шарипов.
«Машъал»: Санжар Қувватов, Дилявер Ваниев, Виктор Клишин, Элдор Эргашев, Жаҳонгир Абдумўминов, Жамшид Ҳасанов, Аббос Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Файзиев, Саламат Қуттибоев, Зохир Қўзибоев.
«Навбаҳор»: Виктор Мочалов, Ботир Тўрабоев, Азим Аҳмедов, Акрам Баҳриддинов, Тимур Султонов, Соҳиб Абдуллаев, Ғайрат Жўраев, Аъзам Алиев, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Муҳаммад Расулов.
Голлар: М.Ғофуров (40), З.Қўзибоев (43) - С.Абдуллаев (21).
Мамлакат кубогининг нимчорак финалида Муборакнинг “Машъал” жамоаси меҳмони бўлган футболчиларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Аммо, “Навбаҳор” Муборакда мағлубиятга лойиқ эмасди. Гап шундаки, футболчиларимиз мезбонларга қараганда мазмунлироқ ўйин кўрсатишди. Бунинг натижасида “Машъал” дарвозаси уч бора нишонга олинганди. Ҳакамларнинг хатолари туфайли атиги битта голимиз инобатга олинди холос.
Рақибнинг кучидан келиб чиққан мураббийларимиз учрашувда олдиги ўйинларда асосан захирада қолиб кетаётган футболчиларга имкон беришди. Хусусан дарвозани Виктор Мочалов қўриқлаган бўлса Ботир Тўрабоев, Соҳиб Абдуллаев, Аъзам Алиев, Муҳаммад Расуловлар ҳам асосий таркибдан ўрин олишди. Шундай бўлсада, жамоамиз мазмунли ўйин кўрсатишни уддасид чиқди. Бунинг самараси ўлароқ, биринчи бўлим ўрталарида Соҳиб Абдуллаевнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисоб очилди. Гол чиройли комбинацияни ташкил қилиниши натижасида юзага келганлигини эътироф этиш жоиз. Бир неча тўп узатишлардан сўнг Аъзам Алиевнинг пасидан кейин Абдуллаев Қувватов билан яккама-якка вазиятга чиқиб дарвозани нишонга олди. Танаффусга яқин бироз хотиржамликка берилган жамоамиз кутилмаганда ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Дастлаб Мирзоҳид Ғофуров ўнг қанотга яқин жойдан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга оширган бўлса кейин Зоҳир Қўзибоев жарима майдончамиз ичидаги пала-партишликдан самарали фойдаланиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйди.
Иккинчи бўлимда ҳам фаоллик кўрсатган футболчилар бир қатор ҳужумлар ташкил этишди. Бунинг самараси ўлароқ Қувватов дарвозаси яна икки бор нишонга олинди. Аммо, ҳакамлар голларимизни инобатга олишмади. Қаҳрамон Маҳаммаджонов дарвозани нишонга олган пайтда ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлиги боис бу вазиятда ҳакамларга ҳеч қандай эътироф бўлмади. Аммо, ўйин якунланиб бораётган вазиятда қанот ҳаками хатога йўл қўйди. Дарвозани нишонга олган Абдураззоқ Жўраев офсайд ҳолатида бўлмасада, гол ҳисобланмади. Ўйиндан кейин  ўша вазият видео тасвири қайта кўрилганида, ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаганлиги аниқланди. Демак, жамоамизни қайсидир маънода ҳакамлик қурбонига айланди десак хато бўлмайди. Гарчи мағлубият кузатилган бўлсада, футболчиларимиз жавоб учрашуви олдидан кейинги босқичга чиқиш борасида яхши имкониятга эгалар. Шундай экан ортиқча тушкунликка тушишга хожат йўқ.. Ҳаммаси Косонсойда бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида ҳал бўлади.

«Машъал» – «Навбаҳор» - 2:1 (2:1). Муборак. Б.Вафоев номли ўйингоҳ. 

Ҳакамлар: О.Толибжонов, Б.Баҳромов, С.Шоюсупов, Н.Қосимов.

Назоратчи – И.Шарипов.

«Машъал»: Санжар Қувватов, Дилявер Ваниев, Виктор Клишин, Элдор Эргашев, Жаҳонгир Абдумўминов, Жамшид Ҳасанов, Аббос Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Файзиев, Саламат Қуттибоев, Зохир Қўзибоев.

«Навбаҳор»: Виктор Мочалов, Ботир Тўрабоев, Азим Аҳмедов, Акрам Баҳриддинов, Тимур Султонов, Соҳиб Абдуллаев (Абдураззоқ Жўраев), Ғайрат Жўраев, Аъзам Алиев, Қаҳрамон Маҳамаджонов (Маҳсуд Ҳайитов), Жаҳонгир Меҳмонов, Муҳаммад Расулов (Собир Ҳамидов).  

Голлар: М.Ғофуров (40), З.Қўзибоев (43) - С.Абдуллаев (21).

Мамлакат кубогининг нимчорак финалида Муборакнинг “Машъал” жамоаси меҳмони бўлган футболчиларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Аммо, “Навбаҳор” Муборакда мағлубиятга лойиқ эмасди. Гап шундаки, футболчиларимиз мезбонларга қараганда мазмунлироқ ўйин кўрсатишди. Бунинг натижасида “Машъал” дарвозаси уч бора нишонга олинганди. Ҳакамларнинг хатолари туфайли атиги битта голимиз инобатга олинди холос. 

Рақибнинг кучидан келиб чиққан мураббийларимиз учрашувда олдиги ўйинларда асосан захирада қолиб кетаётган футболчиларга имкон беришди. Хусусан дарвозани Виктор Мочалов қўриқлаган бўлса Ботир Тўрабоев, Соҳиб Абдуллаев, Аъзам Алиев, Муҳаммад Расуловлар ҳам асосий таркибдан ўрин олишди. Шундай бўлсада, жамоамиз мазмунли ўйин кўрсатишни уддасид чиқди. Бунинг самараси ўлароқ, биринчи бўлим ўрталарида Соҳиб Абдуллаевнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисоб очилди. Гол чиройли комбинацияни ташкил қилиниши натижасида юзага келганлигини эътироф этиш жоиз. Бир неча тўп узатишлардан сўнг Аъзам Алиевнинг пасидан кейин Абдуллаев Қувватов билан яккама-якка вазиятга чиқиб дарвозани нишонга олди. Танаффусга яқин бироз хотиржамликка берилган жамоамиз кутилмаганда ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Дастлаб Мирзоҳид Ғофуров ўнг қанотга яқин жойдан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга оширган бўлса кейин Зоҳир Қўзибоев жарима майдончамиз ичидаги пала-партишликдан самарали фойдаланиб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйди. 

Иккинчи бўлимда ҳам фаоллик кўрсатган футболчилар бир қатор ҳужумлар ташкил этишди. Бунинг самараси ўлароқ Қувватов дарвозаси яна икки бор нишонга олинди. Аммо, ҳакамлар голларимизни инобатга олишмади. Қаҳрамон Маҳаммаджонов дарвозани нишонга олган пайтда ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлиги боис бу вазиятда ҳакамларга ҳеч қандай эътироф бўлмади. Аммо, ўйин якунланиб бораётган вазиятда қанот ҳаками хатога йўл қўйди. Дарвозани нишонга олган Абдураззоқ Жўраев офсайд ҳолатида бўлмасада, гол ҳисобланмади. Ўйиндан кейин  ўша вазият видео тасвири қайта кўрилганида, ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаганлиги аниқланди. Демак, жамоамизни қайсидир маънода ҳакамлик қурбонига айланди десак хато бўлмайди. Гарчи мағлубият кузатилган бўлсада, футболчиларимиз жавоб учрашуви олдидан кейинги босқичга чиқиш борасида яхши имкониятга эгалар. Шундай экан ортиқча тушкунликка тушишга хожат йўқ.. Ҳаммаси Косонсойда бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида ҳал бўлади.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ