pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Дастлабки йирик ғалаба
20.04.2013 19:16

“Навбаҳор” – “Гулистон” – 3:0 (1:0). Косонсой. “Марказий” ўйингоҳи. 3562 томошабин.

Ҳакамлар: Султон Зайлобиддинов, Холмат Мирзааҳмедов, Андрей Снетков, Тимур Тўхтасинов.

Назоратчи – Р.Айтеков.

«Навбаҳор»:  16. Денис Романенко, 4. Абдумажит Тоиров (С), 6. Леонид Кошелев (8. Азим Аҳмедов, 82), 9. Илҳом Бойдедаев (17. Соҳиб Абдуллаев, 75), 10. Акрам Баҳриддинов, 13. Тимур Султанов, 20. Ғайрат Жўраев, 22. Рўзимбай Аҳмедов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 30. Собир Ҳамидов (7. Абдуазиз Султанов, 64), 32. Жаҳонгир Меҳмонов.

«Гулистон»: 24. Дониёр Усмонов, 2. Иброҳим Раҳимов, 3. Акбар Саттаев, 7. Раббим Ҳасанов,  9. Хуршид Йўлдошев (С) (10. Зафар Қорақулов, 52), 11. Носир Отақўзиев, 15. Собир Усмонхўжаев (17. Алишер Шоғуломов, 31), 18. Бобур Акбаров, 23. Сарвар Жўраев, 25. Элёр Жаҳонов (19. Рустам Қодиров, 57), 28. Илёс Ҳайров.

Голлар: А.Баҳриддинов (19), Р.Аҳмедов (49), Л.Кошелев (69).

Огоҳлантиришлар: С.Абдуллаев (86) – Р.Ҳасанов (74).

Зарафшондаги ижобий натижадан кейин “Гулистон”га қарши ўйинга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўрган футболчиларимиз, 6–турга келиб мухлисларни яна бир бор хурсанд қилишди. Гулистонликлар бир неча йиллик танаффусдан кейин олий лигага қайтишган бўлсада, чемпионатни муносиб тарзда бошлай олишганди. Бешта тур якунига кўра “Гулистон”  саккиз очко тўплаб, мусобақа жадвалининг юқори қисмидан ўрин олганди. Ашурматов шогирдлари шу кунга қадар фақатгина “Бунёдкор”га имкониятни бой бериб, ўз дарвозаларидан атиги битта тўп олиб чиқишганди холос. Шу сабабдан рақибни Косонсойда ҳам ҳимоявий тактика қўллаши тахмин қилинганди. Аммо, меҳмонлар мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Шундай бўлсада, Байрамов бошчилигидаги жамоамиз йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишни уддасидан чиқди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Акрам Баҳриддинов чамаси 17 метрлардан чиройли зарба йўллаб, жамоадошларидан табрик қабул қилди. Танаффусгача бўлган вақт оралиғида ҳар икки жамоа футболчиларида ҳам гол уриш қулай имкониятлар бўлсада, 1:0 ҳисобини ўзгартириш насиб этмади. Иккинчи бўлим бошларида Рўзимбой Аҳмедов ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Бойдедаевнинг қанотдан узатиб берган тўпини Рўзимбой дарвозага боши билан жойлаб қўйди. Бироз олдин Аҳмедов Усмонов билан яккама–якка вазиятда гол ура олмаганди. 59–дақиқада эса Акрам Баҳриддиновга ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини Леонид Кошелев аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Ушбу вазиятда Леонид ўткир бурчак остида бўлишига қарамай чап оёғи билан аниқ зарба йўллай олди.

Шу ўринда “Гулистон” учрашув давомида учта жуда қулай имкониятдан фойдалана олмаганлигини эътироф этиш жоиз. Акбар Саттаров ва Носир Отақўзиевларнинг зарбасидан кейин тўп устун ва тўсинга тегиб қайтган бўлса Рустам Қодировнинг зарбасига аниқлик етишмади. Чемпионатдаги иккинчи ғалабани тантана қилган футболчиларимиз мусобақа жадвалида яна бир поғона юқорилашга эришдилар.

Матбуот анжумани

Мустафо Байрамов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): «Зарафшондаги ғалабадан кейин Гулистон билан ўйинда ҳам фақат ғалабани кўзлагандик. Гарчи сафарда уч очко қўлга киритилган бўлсада жуда қийин ўйин ўтганди. Шаҳарлар орасидаги масофани узоқлиги ҳам футболчиларимиз бироз бўлсада толиқиб қолишганди. Шунга қарамай ғалаба учун қўлларидан келганича ҳаракат қилиб, мухлисларни хурсанд қилишни уддасидан чиқишди. Келгуси ўйинларда ҳам ғалабалар билан ишқибозларимизни мамнун қиламиз. Бугунги учрашувда барча футболчилар ўзларини кўрсатишди. Шу сабабли уларга раҳмат айтаман. Баҳс давомида рақибга нисбатан кучлироқ ҳаракат қилганимиз учун ҳақли равишда уч очкони қўлга киритдик деб ўйлайман».

Бахтиёр Ашурматов (“Гулистон” жамоаси бош мураббийи): «Биринчи навбатда қўлга киритилган ғалаба билан “Навбаҳор” футболчилари ва мухлисларини табриклайман. Учрашувни қийин кечишини билардик. Наманганликларнинг ўйин услублари хусусида “Локомотив” аъзоларидан сўраганимда улар кучли ўйин кўрсатишини айтиб ўтишганди. Бу ҳақда футболчиларга тушунтиргандим. Ўйин хусусида нима ҳам дейишим мумкин. “Навбаҳор” шогирдларимга қараганда мазмунлироқ ва кучли ўйин кўрсатди. Шу сабабли уч очкони қўлга киритди. Балки биз “Навбаҳор”нинг кучли томонларини тўғри талқин қила олмагандирмиз. Мағлубиятда ўзимни айбдор деб биламан. Келгусида хатоларимизни бартараф этиш устида иш олиб борамиз».

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ