pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Гулистон” ёшлари мағлуб этилди
19.04.2013 18:07


Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида ёшларимиз “Гулистон” футболчиларини қабул қилишди. Қаторасига иккинчи ғалабани қўлга киритилиши “лочинлар”ни мусобақа жадвалидаги мавқеини мустаҳкамлаб олиш имконини берарди. Якунда ишончли ғалабани қўлга киритган футболчиларимиз жамғарилган очколар сонини саккизтага етказиб олишди. Бу ёшларимизга мусобақа жадвалида “Гулистон”дан юқорилаш имкониятини берди.

“Навбаҳор” – “Гулистон” – 3:1 (2:1). Косонсой. “Марказий” ўйингоҳ. 78 томошабин.

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, М.Мажидов, Р.Фозилов, Ш.Бозоров.

Назоратчи – Р.Айтеков.

Голлар: А.Жўраев (37), М.Раҳмонов (40), С.Воҳидов (80) – А.Эргашев (44–пен.).

Огоҳлантиришлар: И.Жўраев (43) – А.Шоғуломов (39), Д.Шукуров (90).

“Навбаҳор” ёшлари учрашувни қуйидаги таркибда ўтказишди: 12. Ислом Жўраев (1. Виктор Мочалов, 46), 32.Муҳаммад Нуриддинов (6. Маҳсуд Ҳайитов, 51), 4. Раҳмон Ўринов (3. Ботир Тўрабоев, 46), 5. Мирзоҳид Собиров, 17. Обид Ҳакимов, 7. Комил Қўчқаров (11. Муҳаммад Расулов, 53), 9. Собит Воҳидов, 10. Акбаршо Рашидханов (23. Азизбек Турғунбоев, 82), 15. Абдураззоқ Жўраев (18. Расул Шуҳратов, 73), 20. Мурод Раҳманов, 22. Билол Шарофиддинов (8. Азим Аҳмедов, 46).  

Зарафшондаги ғалабадан руҳланган Мадраҳимов шогирдлари учрашувни ҳужумкор руҳда бошлашди. Биринчи бўлимда бир қатор ҳужумлар ташкил этилсада, фақатгина танаффусга яқин устунлик ҳисобда акс эттирилди. 37–дақиқада “Гулистон” ҳимоячиси ва дарвозабони ўртасида юзага келган келишмовчиликдан Абдураззоқ Жўраев унумли фойдаланиб дарвозани нишонга оллди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Мурод Раҳмонов Акбаршо Рашидхановнинг ошириб берган тўпидан кейин ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар бироз бўлсада фаоллашишди. Бунинг натижасида Виктор Мочалов қўриқлаган дарвоза томон бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этилди. Бир вазиятда Илёс Хайров ҳисобни тенглаштириш учун яхшигина имкониятга эга бўлганди. Фақатгина Виктор Мочаловнинг маҳорати голга имкон бермади. Ўз навбатида Абдураззоқ Жўраев, Муҳаммад Расуловлар ҳужумларни самарали якунлай олишмади. 69–дақиқада Азим Аҳмедовнинг 35 метрлар узоқликдан тепган тўпини меҳмонлар посбони қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан узатилган тўпни эса Абдураззоқ Жўраев дарвозага аниқ йўллай олмади. 80–дақиқада эса Собит Воҳидов қулай вазиятдан самарали фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни яна иккитага етказиб қўйди. Шу ўринда юзага келтирилган барча имкониятлардан самарали фойлаланилганида ҳисоб йирик кўриниш олган бўларди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ