pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Навбатдаги рақибимиз “Гулистон” ҳақида
17.04.2013 14:31

20 апрель куни Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳда жамоамиз меҳмони бўладиган “Гулистон” клуби 1962 йилда ташкил топган. Гулистондаги мотор заводи қошида ташкил этилган жамоа 1969 йилдан собиқ иттифоқ чемпионатининг “Б” классида “Пахтачи” номи билан иштирок этишни бошлаган. Мустақил Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлаганда жамоа номи “Шифокор”га алмаштирилган. 1992 йилни биринчи лигада ўтказган гулистонликлар фахрли биринчи ўринни эгаллаб олий лига йўлланмасини қўлга киритишган. Сирдарё вилояти вакиллари “элита”га мослаша олишмади. Дастлабки йили “Шифокор” номи билан олий лигада қатнашган жамоа 14-ўринни банд этди. 1994 йилдан жамоа номи «Гулистон» деб алмаштирилди. Кучлилар сафида муносиб ўйин кўрсата олмаган жамоа биринчи лигага тушиб кетди.

“Гулистон” 1995 йилдан 1999 йилгача биринчи лигада иштирок этди. 2000 йилги чемпионат арафасида олий лига клублари сонини оширилиши натижасида “Гулистон” яна олий лигага қайтди. Бу пайтга келиб Сирдарё вилояти футбол мутасаддилари “Янгиер” ва “Гулистон”ни бирлаштиришни лозим топишгани боис навбатдаги рақибимиз кучлилар сафида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Лекин, жамоа “элита”даги ўрнини сақлаб қола билмади. 2002 йил якунига кўра биринчи лигада муваффақиятли тарзда қатнашган яна олий лигага чиқди-ю, бир йилнинг ўзидаёқ қўйи лигага равона бўлди.

“Гулистон” олий лигада шу кунга қадар 133 та ўйинда майдонга тушган. 30 та учрашувда гулистонликлар ғалабани қўлга киритишган. Жамоа 86 бор мағлубиятни тан олган. 17 ўйинда эса муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 117:279. “Гулистон”нинг олий лигадаги энг йирик ғалабаси 2000 йили қайд этилган. Ўшанда Қўқоннинг “Темирйўлчи” жамоаси 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратилганди. Энг йирик мағлубият эса жамоамиз билан боғлиқ. 1994 йилги чемпионатда “Навбаҳор” “Гулистон” дарвозасига жавобсиз саккизта тўп киритганди.

Жамоамиз билан “Гулитон” саккиз марта куч синашган. Ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, “Навбаҳор”нинг катта устунликка эга эканлиги аён бўлади. Футболчиларимиз гулистонликларни етти марта мағлуб этишган. 2003 йилги чемпионатнинг биринчи даврасида Гулистонда дуранг кузатилган. Эътиборли жиҳати вакилларимиз тўртта ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабаларни тантана қилишган. Бунинг натижасида рақиб дарвозаси 30 бор нишонга олинган. Гулистонликлар эса эса беш бор дарвозамизга тўп киритишган холос. Яна қизиқарли бир факт. Жамоаларнинг 2003 йили бўлиб ўтган учрашувини Султон Зайлобиддинов бошқарганди. 20 апрель куни ўтадиган баҳсни ҳам айнан Зайлобиддинов бошқариб боради.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар:

1993 йил
«Навбаҳор» - «Шифокор» - 5:0
Голлар: Ёржон Ёралиев (44,64,88), Юрий Юрошенко (65), Вали Келдиев (83).
«Шифокор» - «Навбаҳор» - 2:4
Голлар: А.Севастьянов (62,77) – Фарид Хабибуллин (01,43,72,83).

1994 йил
«Навбаҳор» - «Гулистон» - 8:0
Голлар: Ёржон Ёралиев (01), Бахтиёр Тоғаев (19), Фарид Хабибуллин (26), Виктор Макаров (30-пен.), Сайдулло Турсунов (61), Хайрулло Асқаралиев (74), Рустам Забиров (80-пен.), Тоҳир Мўминов (81).
«Гулистон» - «Навбаҳор» - 0:4
Голлар: Ёржон Ёралиев (03), Вали Келдиев (30,60), Ўроз Назаров (40).

2000 йил
«Гулистон» - «Навбаҳор» - 1:2
Голлар: Ёржон Ёралиев (50) – Шуҳрат Мирхолдиршоев (03), Мухтор Фозилов (87).
«Навбаҳор» - «Гулистон» - 5:1
Голлар: Шуҳрат Мирхолдиршоев (16,89), Хайрулла Каримов (26-пен.), Шерзод Назаров (58), Санжар Асқаралиев (60) – Жўрабек Дўстматов (53).

2003 йил
«Гулистон» - «Навбаҳор» - 0:0
«Навбаҳор» - «Гулистон» - 2:1
Голлар: Рашид Ғофуров (45), Шуҳрат Мирхолдиршоев (61) – Хуршид Йўлдошев (85).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ