pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ниҳоят ғалаба
14.04.2013 19:20

Мамлакат чемпионатининг 5-турида Зарафшонда “Қизилқум” меҳмони бўлган футболчиларимиз, чемпионатдаги дастлабки ғалабани тантана қилишди. Учрашув арафасида икки жамоанинг ҳам мусобақа жадвалидаги ҳолати деярли бир хил бўлганлиги боис ҳар икки томонни ҳам фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушиши кутилганди. Байрамов бошчилигида майдонга тушган вакилларимиз якунда минглаб мухлисларнинг ишончини оқлаб, ортга зафар билан қайтишмоқда.

«Қизилқум» – «Навбаҳор» – 0:1 (0:1). Зарафшон. «Прогресс» ўйингоҳи. 2261 томошабин.

Ҳакамлар: М.Муҳаммедов, В.Лушин, О.Дачев, Ш.Рўзиқулов.

Назоратчи - Г.Имомов.

«Қизилқум»: Э.Жабборов, А.Абдуллаев, А.Агалиев, Ф.Ҳайдаров, А.Власичев, Ф.Шотурсунов (Ф.Бобоқулов, 61), Т.Васильев (Ф.Қамбаров, 72), Я.Мандзукас (А.Ғуломхўжаев, 79), И.Ильин, А.Саматов, С.Холматов.

«Навбаҳор»: Д.Романенко, А.Тоиров, Л.Кошелев, И.Бойдедаев, Т.Султонов, А.Баҳриддинов (А.Аҳмедов, 90), Қ.Маҳаммаджонов, С.Ҳамидов (А.Султонов, 85), Ғ.Жўраев (С.Абдуллаев, 90+3), Р.Аҳмедов, Ж.Меҳмонов.

Гол: Р.Аҳмедов (32).

Огоҳлантиришлар: И.Ильин (20), Ф.Шотурсунов (38), Ф.Бобоқулов (89) – Т.Султонов (48).

Энг яхши ўйинчилар: А.Власичев – А.Баҳриддинов.

Ўйин хусусида фикр билдирадиган бўлсак, футболчиларимиз биринчи бўлимда мезбонларга қараганда фаол тарзда тўп суришди. Марказдаги устунликни қўлга олиниши “Қизилқум” дарвозаси томон қатор ҳужумларни ташкил этилишига олиб келди. 30-дақиқага келиб, эса уринишлар ўз самарасини берди. Ғайрат Жўраевнинг қанотдан узатиб берган тўпини Рўзим Аҳмедов жарима майдончаси ичида ўзига тўғрилаб олган ҳолда чамаси 11 метрлардан Жабборов дарвозасини нишонга олди. Киритилган гол Байрамов шогирдларини руҳлантирган бўлса, майдон эгаларига аксинча таъсир кўрсатди. Шу сабабли “Қизилқум” танаффусга қадар Романенко дарвозасига жиддий тарзда хавф сола билмади.

Танаффус пайтида мураббийларидан тегишли кўрсатмаларни олиб майдонга тушган зарафшонлик футболчилар ҳужумкорликни оширишди. Мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун қатор вазиятларни юзага келтиришга уриниб кўришди. Вакилларимиз ҳисобда олдинда боришаётганлиги боис ҳимоя қўрғонларини мустаҳкамлаган ҳолда қарши ҳужум тактикасини қўллашди. Ана шундай вазиятларнинг бирида Илҳом Бойдедаевда фарқни иккитага ошириш учун яхшигина имконият юзага келганди. Қанотдан икки ҳимоячини ортда қолдириб, жарима майдончасига ёриб кирган Илҳом ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди. Жабборов зарафшонликларнинг жонига оро кириб, тўпни қайтариб қолди.

Ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар зарафшонликлар катта куч билан ҳужумлар ташкил этишга интилишди. Лекин, ҳимоячиларимиз бехато ҳаракат қилиб, рақибга хавфли вазиятларни юзага келтириш имкониятини беришмади. Айрим ҳолатларда эса Денис Романенко ҳам маҳоратини намойиш этиб, дарвозаси дахлсизлигини таъминлай олди. Олис Зарафшон сафарида дастлабки ғалабани қўлга киритган футболчилари жамғарилган очколар сонини тўрттага етказиб олишди ва мусобақа жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олишди. “Гулистон”га қарши Косонсойда 20 апрель куни ўтадиган ўйинда жамоамиз аъзоларидан навбатдаги ғалабани кутиб қоламиз. Омад ёр бўлсин!

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ