pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Илҳом Мўминжонов: “Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ижобий натижа қайд этиш”
12.08.2017 22:32

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб берди: - Бугунги ўйин бизни жуда ҳурсанд қилди. Чунки биринчи давранинг дастлабки қисмини ишончли ўтказиб, юқори ўринлар учун курашгандик. Лекин, хатоларимиз оқибатида пастки поғоналарга тушиб қолгандик. Давра сўнггидаги хато ва камчиликларни такрорламаслик мақсадида машғулотларда тинимсиз равишда ишламоқдамиз. Ижобий натижалар орқали мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз. Иккинчи давранинг “Обод”га қарши ўйинимиз ҳам қийин бўлганди. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бугун “Обод”ни қийинчилик билан мағлуб этди. Бугунги натижаларга эътибор қаратсак кичик ҳисоблар кузатилганига гувоҳ бўламиз. Биргина “Пахтакор” йирик ҳисобда “Нефтчи”дан устун келди. Бу чемпионатимизни муросасиз руҳда ўтаётганлигидан дарак бермоқда. Яъни очколарни тўплаш осон бўлмаяпти ва рақобат ҳам анча кучли. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ижобий натижа учун интилиб, юқори ўринларга кўтарилишдан иборат. Бугунги ўйин учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Улар ўз имкониятлари даражасида тўп суришди. Ушбу ғалабамизни ўйингоҳда жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлаймиз.
Ишқибозларимизни ҳар доим жамоани шу тарзда қўллаб-қувватлашларини истайман. Мазмунли ўйинларимиз орқали мухлисларни ўйингоҳга қайтаришга ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозонганимизда, дуранг ёки мағлубият қайд этилганда ҳам бирга бўлиб бизга далда бўлишса янада чиройли ўйинлар намойиш этиб, юқори чўққилар сари интилишда давом этамиз. Ишқибозларимизга қўллаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Пахтакор

21

11

38

3

Бунёдкор

22

10

38

4

Бухоро

21

11

37

5

Насаф

20

11

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

22

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9

 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ