pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Шиддатли ўйиндаги муҳим ғалаба
12.08.2017 22:02

Бугун “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионати 17- тур ўйинлари доирасида ўз майдонида “Қизилқум” жамоасини қабул қилди. “Лочинлар” устунлигида ўтган беллашув голларга бой ўтди. “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюрган мухлислар бешта голга гувох бўлишди.
Биринчи бўлим тўлиқлигича мезбонлар устунлигида ўтди. “Навбаҳорчилар” томонидан кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар 12- дақиқага келиб ўз самарасини келтирди. Ойбек Қиличевнинг оширган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 1:0. Лекин хурсандчилик узоққа чўзилмади. Орадан 5 дақиқа ўтгач Артур Геворкяннинг зарбасидан сўнг тўп Дарко Станоевичга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва “Навбаҳор” дарвозасидан жой олди, 1:1. Ўйин шиддатли руҳда давом этди. 32- дақиқа келиб рақиб ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун бош ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди. Пенальтини жамоамиз сардори Дилшод Жабборов аниқ амалга оширди, 2:1. Танаффусга қадар ҳисоб янада ўзгариши мумкин эди, аммо рақиб дарвозабони ва ҳимоячилари бунга йўл қўйишмади.
Иккинчи бўлим ҳам “лочинлар” устунлигида ўтди. Кетма-кет уюуштирилган ҳужумлар хавфли тус олса-да, лекин омад “Қизилқум” томонида бўлди. 63- дақиқада Мирзоҳид Ғофуров ўз жарима майдони ичида рақибига қўполлик ишлатгани боис Вадим Агишев бу сафар “Навбаҳор” дарвозасига пенальти белгилади. Илҳом Юнусов учрашувда ҳисобни тенглади, 2:2. Ўз майдонида бундай ҳисобга рози бўлмайдиган “Навбаҳор” яна олдинга ўтди ва ўз ниятига эришди. Аъзам Алиевнинг 69- дақиқада ўнг қанотдан оширган тўпини Азизбек Турғунбоев бош билан олис бурчакни нишонга олиб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. “Қизилқум” ҳисобни ҳисобни ўзгартириш мақсадида олдинга ташланди. “Лочинлар” эса қарши ҳужумда кўплаб хавфли вазиятларга бўлишди, лекин ҳисоб ўзгармай қолди.

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:2 (2:1). 12 август. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.6323 томошабин
Ҳакамлар: В. Агишев – 8,5, А. Калинин – 8,6, Р. Шояхметов – 8,6, А. Лупашко - 9.
Назоратчи – А. Арутюнов.
"Навбаҳор": 30. Асилбек Аманов, 4. Аббос Отахонов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (18. Дониёр Усмонов, 84), 44. Дарко Станоевич, 70. Аббосбек Махсталиев (24. Сардор Азимов, 67), 77. Азизбек Турғунбоев (17. Илҳом Бойдедаев, 78).
“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 6. Нодирхон Камолов (20. Ғайрат Жумаев, 46), 9. Отабек Зокиров, 14. Файзулло Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 77. Бекзод Ғанижонов (89. Отабек Исроилов, 46), 92. Акрам Баҳритдинов (18. Самандар Шодмонов, 55).
Голлар: Р. Аҳмедов (12), Д. Жабборов (32, пен.), А. Турғунбоев (69) – Д. Станоевич (17, автогол), И. Юнусов (63, пен).
Огоҳлантиришлар: Д. Жабборов (58), М. Ғофуров (63), А. Турғунбоев (69) - Н. Камолов (7), А. Баҳритдинов (48), Ш. Жўраев (86).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ