pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Превью: “Навбаҳор” – “Қизилқум”
12.08.2017 01:08

Бугун “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионатининг 17-турида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади. Навоийликлар билан ўтадиган учрашувда жамоамизнинг икки нафар етакчи футболчиси майдонга туша олмайди. Ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов ва ҳужумчи Неманья Йовановичлар сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли майдонга туша олишмайди. “Қизилқум” жамоаси аъзолари кеча куннинг иккинчи ярмида Наманганга етиб келишди. Кечки пайт 19.00да эса навоийликлар “Марказий” ўйингоҳда баҳсдан олдинги расмий машғулотни ўтказишди. Жамоамиз аъзолари эса ўйин олди машғулотни 11 август куни эрталаб ўтказишганди. “Марказий” ўйингоҳда соат 19.00да бошланадиган учрашувга ҳар икки жамоа аъзолари ҳам пухта ҳозирлик кўришганига шубҳа йўқ. “Қизилқум” иккинчи даврани ўз майдонида “Пахтакор” билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этган ҳолда бошлади. “Навбаҳор” эса сафарда “Обод” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 
"Навбаҳор" ва Навоийнинг “Қизилқум” жамоалари Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида шу кунга қадар 35 та учрашувда куч синашишган. Ўзаро ўйинларда футболчиларимиз 12 марта ғалаба қозонишган. 11 та ўйинда эса дуранг кузатилган. Навоийликлар ҳисобидаги ғалабалар сони ҳам 12 тани ташкил этмоқда. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 44-39, "Навбаҳор" фойдасига. Жамоаларнинг олий лигадаги илк ўйини 2000 йили ўтказилган. Наманганда ўтган дастлабки баҳсда “Қизилқум” ғалабани қўлга киритганди. Иккинчи давра ўйинида эса “Навбаҳор” сафарда уч очкони мезбонлардан тортиб олганди. Аксарият учрашувларда “Қизилқум” жамоамизга ноқулай рақиб эканлигини намойиш этган. Хусусан жамоамиз, 2008-2010 йиллар оралиғида навоийликларни мағлубиятга учрата олмаган. Ўз майдонида уч бор дуранг қайд этган жамоамиз сафарда икки бор имкониятни бой берганди. Шунингдек, 2012 ва 2016 йилги мавсумларда ҳам футболчиларимизга ютуқни нишонлаш насиб этмаган. 2012 йилги чемпионатдаги ҳар икки баҳсда дуранг кузатилган бўлса “Қизилқум” ўтган йилги учрашувларда ғалабани тантана қилган. Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасидан ўрин олган учрашувда навоийликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишганди. Мезбонлар жамоа футболчилари Азамат Алланиёзов ва Илҳом Юнусовларнинг икки голига Мансур Саидов жавоб қайтарганди.
Наманганда ўтган учрашувлардаги натижалар
2000 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:2
Голлар:
А.Солиев (67) - А.Бакалидис (35), Ғ.Худойберганов (53).
2001 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:0
Гол:
Х.Каримов (53-пен.).
2002 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 4:0
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (40), О.Пирматов (54), Т.Мадраҳимов (85), Д.Одилов (90).
2003 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:2
Голлар:
И.Мўминжонов (18,26) - М.Идиатулин (38), Ал.Холиқов (75).
2004 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 5:2
Голлар:
В.Жалилов (7), Р.Ғофуров (13), Ш.Мирхолдиршоев (38,49), П.Агбо (65) - Ал.Холиқов (55), М.Холиқов (69).
2005 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:1
Голлар:
Ё.Назаров (5), Г.Овеков (39) - Н.Қуттибоев (29).
2006 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
С.Токов (82) - С.Усмонхўжаев (40).
2007 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:2
Голлар:
К.Канин (88) - Н.Қуттибоев (33), Ғ.Жумаев (90+3).
2008 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (90+1) - А.Кликунов (52).
2009 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
М.Фозилов (78) - В.Постолатьев (80).
2010 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1
Голлар:
Е.Сайко (48-пен.) - Т.Султонов (25-автогол).
2011 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 3:0
Голлар:
А.Маҳмудов (12), А.Султанов (27), А.Шадрин (79).
2012 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 0:0

2013 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:0
Гол:
Б.Тўрабоев (90+3).
2014 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:0
Голлар:
М.Саидов (59), Д.Жабборов (77).
2015 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 2:1
Голлар:
Р.Ҳасанов (31), Ш.Эркинов (52) - А.Деркач (82).
2016 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 0:2
Голлар:
И.Юнусов (49), В.Шодиев (61).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Пахтакор

21

11

38

3

Бунёдкор

22

10

38

4

Бухоро

21

11

37

5

Насаф

20

11

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

22

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9

 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ