pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Жамоамиз Зарафшонга йўл олди
12.04.2013 14:01


Бугун жамоамиз аъзолари мамлакат чемпионатининг навбатдаги туридан ўрин олган “Қизилқум” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувни ўтказиш мақсадида Зарафшон шаҳрига йўл олишди. “Қизилқум” билан ўтадиган ўйинда жамоанинг айрим ўйинчилари жароҳат туфайли майдонга туша олмасликлари ҳам мумкин. Зарафшондаги учрашувни бекободлик Мурод Муҳаммедов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Муҳаммедовга қанотларда Владлен Лушин ҳамда Олег Дечевлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида эса Шерзод Рўзиқулов қайд этилган. Назоратчилик эса Гали Имомов зиммасига юклатилган. Зарафшондаги “Прогресс” ўйингоҳидаги баҳс 14 апрель куни соат 17.30да бошланади.

"Қизилқум" ва "Навбаҳор" жамоалари Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида илк маротаба 2000 йили учрашишган. Наманганда ўтган дастлабки учрашувда зарафшонликлар ғалабани нишонлашганди. Иккинчи давра баҳсида эса "Навбаҳор" ҳам сафардан уч очко билан қайтганди. "Қизилқум"ни жамоамизга ноқулай рақиб эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Зарафшонликлар 2005 йилдан бери анча ишончли ўйин кўрсатиб, қатор очколарни тортиб олишга эришгандилар. 2012 йилги чемпионатдан ўрин олган ҳар икки учрашувда ҳам дуранг натижалар қайд этилди. Чемпионатнинг Косонсойдаги очилиш баҳсида 0:0 натижаси кузатилган бўлса Зарафшонда томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чекланишганди.

Навбатдаги мавсумни «Қизилқум» Равшан Ҳайдаров бошчилигида бошлаганди. Аммо, дастлабки тўртта турда мағлубиятлар кузатилгач, Ҳайдаров Зарафшондаги фаолиятини якунлади. Айни пайтда жамоани Рустам Забиров бошқармоқда. Унга эса Элдор Сакаев яқиндан ёрдам бермоқда. Мухлисларимизга яхши маълумки, ҳар икки мутахассис ҳам ўз вақтида “Навбаҳор”да ишлаган.
Ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар:

2000 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:2

2001 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" -  1:0
"Қизилқум" - "Навбаҳор" -  3:1

2002 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" -  4:0
"Қизилқум" - "Навбаҳор" -  1:1

2003 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" -  2:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" -  0:2

2004 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" -  5:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" -  2:2

2005 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" -  1:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" -  2:1

2006 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" -  1:1
"Қизилқум" - "Навбаҳор" -  3:0

2007 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" -  1:2
"Қизилқум" - "Навбаҳор" -  0:1

2008 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" -  1:1
"Қизилқум" - "Навбаҳор" -  1:1

2009 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" -  1:1
"Қизилқум" - "Навбаҳор" -  1:0

2010 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 1:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 1:1

2011 йил
"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 0:0
"Навбаҳор" - "Қизилқум" - 3:0

2012 йил
"Навбаҳор" - "Қизилқум" -  0:0
"Қизилқум" - "Навбаҳор" -  1:1

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ