pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Дастлабки ўйинда ютқаздик
17.07.2017 22:26

 

Бугун футболчиларимиз Тошкент йиғинидаги дастлабки назорат учрашувида майдонга тушишди. Илк ўйинда жамоамизга Қаршининг "Насаф" клуби рақиблик қилди. Учрашувда "Насаф" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувни қаршиликлар фаол бошлашди. Рақиб устунликка эришган бўлсада Йованович Қиличевнинг жаримадан узатган тўпини боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очиш имконига эга бўлганди. Аммо Қувватов тўпни эгаллаб олди. Бўлим тенг ярми ортда қолган бир паллада дарвозамизга пенальти белгиланди. Пенальтини Эркинов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Таннаффусга қадар футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Дастлаб Ғофуров яхши имкониятдан фойдалана олмаган бўлса Йовановичнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Иккинчи бўлим бошида Ғайбуллаев ҳисобни 2:0 кўринишга келтириб қўйди. Шундан сўнг Ойбек Қиличев пенальтидан фойдалана олмади. Қувватов Ойбекнинг тепган тўпини қайтарди. Кейинги ҳужумда Усмоновнинг қанотдан узатган тўпини Ҳурсанов дарвозага йўллаб ҳисобни қисқартирди. 65-дақиқада ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади. Маматхонов Чераннинг нуқтадан йўллаган тўпини қайтаришга эришди. Орадан кўп ўтмай Эркинов қаршиликларнинг учинчи голини урди. Ушбу ҳисоб якунда ўзгаришсиз қолди.

"Насаф" - "Навбаҳор" - 3:1 (1:0). 17 июль. "Бунёдкор" академияси.

Ҳакам: А.Рисқуллаев.

"Насаф”: Санжар Қувватов, Мақсуд Каримов, Ғолиб Ғайбуллаев, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Шаҳбоз Эркинов, Ислом Кенжабоев, Умарбек Эшмуродов, Сайдулло Раҳматов, Ислом Рашидхонов, Драган Черан. Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Саъдуллаев, Шерзод Насруллаев, Дадажон Маматқулов, Акмал Мозговой, Дилшод Саитов.

"Навбаҳор": Асилбек Аманов, Аъзам Алиев, Ғиёс Комилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Аббос Махсталиев, Дилшод Жабборов, Мурод Ражабов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Равшан Ҳурсанов, Дониёр Усмонов, Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Алибоев, Илҳом Бойдедаев, Сардор Расулов, Сарвар Каримов.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ