pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
«Навбаҳор» ажаблантирди
03.04.2013 00:00

«Навбаҳор» – «Локомотив» - 1:1 (1:0). 3 апрель. Косонсой. «Марказий» ўйингоҳ. 5113 томошабин.

Ҳакамлар: М.Исмоилов, А.Усмонов, Р.Серазетдинов, Р.Толибжонов.

Назоратчи - С.Нажафалиев.

«Навбаҳор»: Д.Романенко, А.Тоиров, Л.Кошелев, И.Бойдедаев, А.Баҳриддинов, Т.Султонов, Ғ.Жўраев, Р.Аҳмедов (А.Абдуллаев, 80), Қ.Маҳаммаджонов, С.Ҳамидов, Ж.Меҳмонов.

«Локомотив»: П.Бугало, С.Абдуллаев, А.Холматов, Ф.Тожиев (И.Нагаев, 73), Ж.Ҳасанов (З.Тожиев, 46), С.Мустафоев, И.Иномов, И.Тўхтахўжаев, Ш.Шарипов (Д.Раҳматуллаев, 46), В.Карпенко, Д.Жабборов.

Голлар: С.Ҳамидов (29) – А.Холматов (83).

Энг яхши ўйинчилар: С.Ҳамидов – А.Холматов.

Навбатдаги чемпионатни мағлубиятлар билан бошлаган «Навбаҳор»ни 2-турнинг кечиктирилган учрашувида жиддий рақиб кутиб турганди. Наманганликларнинг олдинги ўйинларидан хулоса чиқарган ҳолда «Локомотив»ни ғалабасини тахмин қилиш қийин эмасди. Аммо, шу куни «лочинлар» шу қадар чиройли ўйин намойиш этишдики, якунда ғалаба қўлга киритилмаган бўлсада мухлислар хурсанд ҳолда уйларига қайтишди. Айрим ишқибозлар эса Асқаралиевнинг йўқлигида футболчиларни муносиб ўйин кўрсатганликларини таъкидлашди. Дарвоқе, катта мураббий учрашув куни юрак соҳасида юзага келган камчиликлар сабабли шифохонага ётишга мажбур бўлганди. Наманганликлар шу тарзда ҳаракат қилишса давом этишса, юқори ўринларга кўтарилиб олишларига ҳеч қандай шубҳа қолмайди.

Матбуот анжумани

Мустафо Байрамов («Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи): - Биринчи навбатда намойиш этилган ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдириб ўтишни истардим. Рақиб кучли бўлса-да, олдимизга фақат ғалаба қозонишни мақсад қилиб тушгандик. Учрашувдан олдин футболчиларга тўпни кўпроқ назорат қилиб, чўчимасдан ҳаракат қилишни уқтиргандим. Айнан шундай тарзда тўп суриш орқали ижобий натижага эришиш мумкинлигини айтгандим. Ўйинда бу ишимиз амалга ошди. Биринчи бўлимда урган голимизни нима сабабдан ҳисоблашмаганлигини тушунмадим – бу ҳакамларнинг виждонига ҳавола. Шундай бўлса-да, кейинчалик ҳисобни очишга эришдик. Афсуски, ўйин охирларида дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориб, ғалабани сақлаб қола билмадик.
Ҳаким Фузайлов («Локомотив» жамоаси бош мураббийи): - Фарғонадаги оғир ўйинни ўтказишимизга тўғри келганди. Жуда қийин учрашувлардан бирида майдонга тушдик. Футболчиларини руҳий ва жисмоний томондан бироз толиқиб қолишганди. Бугун «Навбаҳор» ҳам ўйинга жиддий тарзда ҳозирлик кўрганлигини амалда намойиш этди. Бу ҳол дастлабки дақиқаларданоқ кўзга ташланди. Шу сабабли ўйин қийин кечди. Шунга қарамай, устунлик биз томондан бўлди. Лекин, имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бироз омадимиз чопмади десак ҳам бўлади. Боз устига, рақибимиз ҳам охиригача курашди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, икки очкони йўқотдик деб ўйлайман».

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ