pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
«Лочинлар»да яна мағлубият
30.03.2013 00:00

«Лочинлар»да яна мағлубият

«Навбаҳор» – «Насаф» – 1:2 (0:1). 30 март. Косонсой. «Марказий» ўйингоҳ. 5206 томошабин.

Ҳакамлар: И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, О.Тўйчибоев.

Назоратчи - С.Эрматов.

«Навбаҳор»: Д.Романенко, А.Тоиров, М.Ҳайитов, А.Аҳмедов, И.Бойдедаев (А.Абдуллаев, 67), А.Бахриддинов, Р.Шуҳратов (А.Алиев, 35), Т.Султонов, В.Почуев (Қ.Маҳаммаджонов, 46), Ғ.Жўраев, Р.Аҳмедов.

«Насаф»: Э.Суюнов, М.Каримов, Б.Қораев, И.Шомуродов (С.Неъматов, 84), А.Юсупов, А.Геворкян, Э.Бойдуллаев, Ш.Гадоев (Л.Убайдуллаев, 89), И.Юнусов, Ҳ.Каримов, А.Алланиёзов (З.Абдуллаев, 69).

Голлар: Р.Аҳмедов (90+4-пен.) – Ш.Гадоев (41), И.Шомуродов (79).

Огоҳлантиришлар: Д.Романенко (14), К.Маҳаммаджонов (55) – М.Каримов (37), И.Юнусов (45), Ҳ.Каримов (90+4).

Энг яхши ўйинчилар: А.Тоиров – И.Шомуродов.

Бу йилги чемпионатни кетма-кет мағлубиятлар билан бошлаган «Навбаҳор»нинг мана шундай омадсиз старти олий лигага қуръа ташлангач мухлислар томонидан тахмин қилинганди. Негаки, «лочинлар»ни дастлабки турларда жиддий ўйинлар кутиб турганди. «Пахтакор», «Локомотив» ва «Насаф» клубларига қарши кечадиган учрашувларда наманганликларнинг асл кучига баҳо бериш имкони юзага келарди. «Локомотив» билан ўтадиган баҳс ноқулай об-ҳаво туфайли 3 апрелга қолдирилган бўлса «Пахтакор» ва «Насаф» «Навбаҳор»дан уч очко олишни уддасидан чиқди. Водийликларни «Сўғдиёна»га қарши баҳсда ижобий натижа қайд этиши кутилганди. Аммо, «Навбаҳор» Зоминдан ҳам қуруқ қайтганди. Катта футболни соғиниб қолган наманганлик ишқибозлар яхши ниятда ўйингоҳга келишган бўлсада, якунда ранжиган ҳолда уйларига қайтишди.

Учрашувнинг дастлабки қисмида футболчилар дарвозалар томон хавф солиш ўрнига кўпроқ якка курашларга киришганликлари боис ҳар икки жамоа шифокорларининг юмуши ортди. Ўз навбатида Ильгиз Танташев ҳам оддийдек туюлган вазиятларда ҳам хуштак чалавериб, футболчиларнинг эътирозига сабаб бўлди. Кураш асосан марказда кечганлиги боис дарвозалар олдида хавфли вазиятлар деярли кузатилмади. Вақт ўтгани сайин ҳужумкорликни оширган қаршиликлар маҳаллий мухлисларни ҳаёжонланишга мажбур этишди. «Навбаҳор» эса марказни рақибига бериб қўйганлиги боис хавфли вазиятларни содир этишда оқсади. Умуман олганда жамоа аъзоларининг ҳаракатига қараб, бу ерда қандайдир сир бор деган тушунчага келиш мумкин. Тўғрида, таркибдаги футболчиларнинг барчаси ўзига яраша тажриба ва маҳоратга эга. Клубнинг молиявий томондан муаммолари бор дейишга эса асослар йўқ. «Навбаҳор»да бу борада муаммо йўқлигини раҳбарлар мухлислар ва ОАВ вакиллари билан уюштирилган матбуот анжуманида расман айтишганди.

Қаршиликлар биринчи бўлим якунланиши арафасида ҳисобни очишга эришишди. Артур Геворкяннинг тўп узатишидан кейин Шоҳруҳ Гадоев 17 метрлардан Романенко дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилишни уддасидан чиқди. Голга қадар эса Алишер Юсупов ва Тимур Султоновларнинг жаримадан йўллаган зарбаларини хавфли кўриниш олганлигини эътироф этиш жоиз.  
Иккинчи бўлимни «Насаф» футболчилари ҳужумкор руҳда бошлашди. Вақт ўтгани сайин «Навбаҳор» жамоаси аъзолари мухлислари қаршисида ўйнашаётганлигини эслаб қолишди чоғи, рақиб дарвозаси томон ҳужумлар ташкил этишди. Лекин, интилишдан ҳеч қандай наф чиқмади. Бир вазиятда Рўзимбой Аҳмедов қулай вазиятдан Суюнов дарвозасига зарба бера олмади. Қаршиликлар эса тез орада иккинчи голни нишонлашди. Геворкяннинг бу сафарги уринишини Илҳом Шомуродов гол билан якунлади. Ўйиннинг якуний қисмида наманганликлар ҳеч бўлмаганда битта жавоб тўпини киритиш учун ҳаракат қилишди. Тўхталишлар учун қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада Ҳамза Каримов жарима майдончаси ичида қоидани бузганлиги учун пенальти белгиланди. 11 метрлик жаримани эса Рўзимбой Аҳмедов аниқ амалга ошириб, «Навбаҳор»нинг XXII чемпионатдаги илк голи муаллифига айланди.

Матбуот анжумани

Мустафо Байрамов («Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи): «Уйдаги учрашувларда бундай ўйнаш ярамайди. Футболчилар олдига учрашувдан олдин ҳужумкор тарзда тўп суриш вазифасини куйгандик. Уйда шундай ўйнаш орқали ижобий натижага эришиш мумкин. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Лекин, ҳимоядаги хатолар ва бошқа омиллар мағлубиятга сабаб бўлди. Футболчиларимиз қандай ҳаракат қилишганини тушуна олмадим. «Насаф» эса аксинча ҳужумкор ўйин кўрсатишга уринди. Юзага келтирилган вазиятлардан самарали фойдаланиб, дарвозамизни ишғол қилди. Футболчиларимиз шижоат кўрсатишлари керак эди. Бироқ, бундай бўлмади. Ўзимизнинг хатоларимиз туфайли имкониятни бой бердик».
Рўзиқул Бердиев («Насаф» жамоаси бош мураббийи): «Учрашувни ўзинглар кўрдинглар, жанговор руҳда ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам фақат ғалаба учун ҳаракат қилди. Жамоамиз турдан турга ўйинини кучайтириб бормоқда. Бугун ҳам футболчиларимиз «Навбаҳор» аъзоларига қараганда яхшироқ тарзда тўп суришди. Шу сабабли ҳақли равишда ғалабага эришдик деб айта оламан. Косонсойдаги баҳсда ғалаба жамоамиз учун жуда муҳим эди. Негаки чемпионат бошида кўплаб очколарни бой берганимиз учун бундай ўйинларда очколар захирасини бойитишимиз талаб этиларди. Шу сабабдан ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик».

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги,

1/8 финал

23.05.2017


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ