pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди
24.06.2017 21:18

Биринчи давранинг сўнгги учрашувида Қаршининг “Насаф” жамоаси меҳмони бўлди. Ўйинни фаол бошлаган ёшларимиз 16-дақиқада рақиб дарвозасини нишонга олишни уддасидан чиқишганди. Аммо, қанот ҳаками Мамадалиевнинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолганлигини қайд этгач, гол инобатга олинмади. Бўлим ўрталарига келиб мезбонлар ташаббусни қўлга олишга эришишди. Натижада дарвозамиз олдида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келтирилди. 34-дақиқада Дилшод Саитовнинг тепган тўпини Обиджонов майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ёшларимиз ҳимоясида юзага келган хатодан Саитов самарали фойдаланиб ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида ҳам ёшларимиз ҳаракатида фаоллик кузатилди. 52-дақиқада Билол Тошмирзаев рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиққан бўлсада дарвозани нишонга олишни уддасидан чиқа олмади. Футболчимизнинг якуний зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Кейинчалик Илҳом Алибоевда ҳам яхшигина имконият юзага келди. Аммо, футболчиларимиз рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Танаффусдан кейин “Насаф” жамоаси мураббийлари таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Бу ҳол қаршиликларнинг фойдасига хизмат қилди. Янги кучлар мезбонлар ўйинини кучайтиришди. Натижада майдон эгаларининг ҳужумлари сонини кўпайишига олиб келди. Ҳужумлар чоғида Ислом Кенжабоев, Дилшод Саитов ва Сардор Саъдуллаевларда гол уриш учун имкониятлар юзага келди. Дастлабки икки вазиятда Обиджонов хавфни бартараф этган бўлса Саъдуллаевнинг якуний зарбаси ноаниқ кетди. Футболчиларимиз баҳс охирларида ҳисобни тенглаштиришга уриниб кўришган бўлсада гол уришни уддасидан чиқа олишмади. 
“Насаф” – “Навбаҳор” - 1:0 (1:0). 24 июнь. Қарши. Ёшлар қароргоҳи.
Ҳакамлар: Ж.Мухторов, Ф.Усмонов, З.Элибоев, Ж.Бўриев.
Назоратчи – М.Исмоилов.
“Насаф”: 1. Умиджон Эргашев, 4. Жўрабек Маннонов (14. Жаҳонгир Қурбонбоев, 84), 6. Сирожиддин Қўзиев (43.Алфайзи Неъматов, 71), 7. Дилшод Саитов, 9. Дилшод Хушбаков, 15. Ғолиб Ғайбуллаев, 19. Шароф Муҳитдинов (22. Ислом Кенжабоев,  61), 20. Акмал Мозговой, 28. Сардор Саъдуллаев (35. Акмалжон Олимов, 80), 34. Наврўзжон Саидов (33. Одилжон Ҳамробеков, 61), 38. Шерзод Насруллаев (16. Сайдулло Раҳматов 61).
“Навбаҳор”: 1. Исроилжон Обиджонов, 9. Омонуллахон Мирзаев, 10. Илҳомжон Алибоев (44. Абдулқодир Собиров, 82), 14. Ҳожиакбар Юнусов, 21. Билолхон Тошмирзаев, 26. Жавоҳирбек Олимжнов, 27. Шаҳзодбек Ҳамидов, 28. Музаффар Абдуллаев (33. Муҳаммадсодиқ Маматхонов, 60), 35. Аҳмаджон Мамадалиев, 51. Муҳаммаджон Охунмирзаев, 88. Алижон Алижонов (63. Искандар Сиддиқжонов, 77).
Гол: Д.Саитов (38).
Огоҳлантириш: Ғ.Ғайбуллаев (50), Д.Саитов (67), Д.Хушбаков (88) – А.Алижонов (24).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

21

6

26

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ