pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
«"Навбаҳор" Жиззахдан қуруқ қайтди
17.03.2013 00:00

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:0 (0:0). 17 март. Зомин. "Жиззах" ўйингоҳи. 4841 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, И.Худойдотов.

Назоратчи: А. Попов.

"Сўғдиёна": А.Меленчук, И.Комилов, М.Тошматов, Р.Ҳайитов (Ж.Ибрагимов, 72), Х.Йўлдошев, З.Нарзиқулов (И.Қурбонов, 58), Р.Байрамов, А.Раҳимов (Д.Умаралиев, 81), О.Мамажонов, Э.Орипов, С.Қаҳҳоров.

"Навбаҳор": Д.Романенко, А.Тоиров, В.Почуев, Ж.Меҳмонов, Т.Султонов, О.Ҳакимов (И.Бойдадаев, 46), Л.Кошелев (А.Баҳриддинов, 61), А.Аҳмедов, Ғ.Жўраев (Қ.Маҳамаджонов, 55), А.Жўраев, Р.Аҳмедов.

Голлар: Р.Байрамов (76), С.Каҳҳаров (78).

Огоҳлантиришлар: О.Мамажонов (69) - Ж.Меҳмонов (3), Д.Романенко (27), Ғ.Жўраев (28), Р.Аҳмедов (66).

Четлатиш: Ж.Меҳмонов (51).

Энг яхши ўйинчилар: Р. Байрамов - А. Тоиров.

17 март куни Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги "Марказий" ўйингоҳида ХХII Ўзбекистон миллий чемпионати 3-тур учрашуви ҳамда ушбу ўйингоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантана ниҳоясига етгач, ҳар икки жамоа сардорлари Расул Ҳайитов ва Абдумажид Тоировлар Ўзбекистон мадҳияси садолари остида давлатимиз байроғини юқорига кўтаришди. Шундан сўнг Равшан Эрматовнинг ҳуштаги чалиниб, учрашувга старт берилди.     

Учрашув бошида ҳар икки жамоа асосий эътиборни ҳимояга қаратган ҳолда, эҳтиёткорлик билан тўп суришга ҳаракат қилди. Вақт ўтгани сайин ўйин суръати бироз бўлсада ошди. "Сўғдиёна" асосан стандарт вазиятлар орқали Романенко дарвозасига хавф солишга интилган бўлса, "Навбаҳор" футболчилари эса кенг майдон бўйлаб ҳужумлар ташкил қилишга урунишди. Учрашувдаги дастлабки хавфли вазият 10-дақиқада юзага келди. "Сўғдиёна" ўйинчилари Жаҳонгир Меҳмоновнинг хатосидан сўнг Анвар Раҳимов ҳамда Хуршид Йўлдошевлар Денис Романенко билан ёлғиз қолишди. Ражабовнинг дастлабки йўллаган зарбасини "Навбаҳор" дарвозабони қайтиришга муваффақ бўлди, Йўлдошевнинг такрорий зарбасини эса Виталий Почуев чизиқ устидан қайтариб, жамоасини голдан сақлаб қолди. Биринчи бўлим ўрталарида Рўзим Аҳмедов майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, ҳимоячиларни алдаб, рақиб жарима майдончасига ёриб кирди. Бироқ сўнгги паллада жиззахлик ҳимоячилар ҳужумчига якуний зарбани беришга имкон бермади. 30-дақиқада мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлишди. Дониёр Ориповнинг чамаси 25 метрлар узоқликдан йўллаган зарбасини Романенко маҳорати эвазига бартараф этишга эришди. Биринчи бўлим якунланиш арафасида Даврон Файзиев шогирдлари яна бир бор меҳмонлар дарвозаси олдида хавфли вазият ташкил этишди. Бу сафар ҳам молдовалик голкипер хавфни йўққа чиқарди.

Иккинчи бўлимни "Навбаҳор" футболчилари фаол бошлашди, бироқ бу фаоллик узоқ давом этмади. 51-дақиқада Равшан Эрматов Жаҳонгир Меҳмоновга рақиб футболчисига қўполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва уни майдондан четлатди. Наманганликлар бир киши кам бўлиб қолишгач "Сўғдиёна" ҳужумкорликни оширди. Зоминликлар бир қатор хавфли вазиятлар ташкил этишган бўлишсада, якунда аниқлик етишмади. 67-дақиқада "Навбаҳор" футболчилари ҳисобни очишлари мумкин эди. Ғайрат Жўраев рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйгач, Александр Меленчук билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо, сўнгги палладан дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олган Жўраевга омад етишмади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Орадан кўп ўтмай Азим Аҳмедов ҳам жуда чиройли тарзда майдон марказидан рақиб жарима майдони сари яқинлашиб келди ва дарвозани нишонга олишга уруниб кўрди. Аммо, молдовалик голкипернинг маҳорати тўп дарвозадан жой олишига йўл қўймади. 75-дақиқага келиб Тимур Султонов тўпни қўли билан ўйнади деб топган ҳакам "Навбаҳор" дарвозаси томон жарима зарбасини белгилади. Жарима тўпини Ренат Байрамов амалга оширди. Тўп эса Романенко қўриқлаётган дарвозанинг олис юқори бурчагига бориб тушди. Голдан руҳланган жиззахликлар тез орада иккинчи тўпни ҳам киритишга муваффақ бўлишди. Бу сафар ҳам чап қанотдан уюштирилган ҳужум гол билан якунланди. "Навбаҳор" жамоаси ҳимоясидаги палапартишликдан унумли фойдаланган Сардор Қаҳҳоров "Сўғдиёна"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Меҳмонлар  ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бир қатор қулай вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Ўз навбатида "Навбаҳор" мураббийлари таркибда ўзгаришларни амалга ошириб, майдонга янги кучларни туширишди. Мустафо Байрамов шогирдлари гарчи ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга урунишган бўлсада, "Сўғдиёна" 2:0 ҳисобини беллашув охиригача сақлаб қолди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ