pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Навбаҳор” - “Олмалиқ”: Учрашувдан сўнг
21.06.2017 10:01

“Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
Виктор Кумиков (“Олмалиқ” жамоаси бош мураббийи): - Рақибга қараганда ёмонроқ ўйин кўрсатганлигимизни тан олмасдан иложим йўқ. Ўйинимиз қовушмади. Бунга нима сабаб бўлганлигини билмайман. Балки об-ҳаво ўз таъсирини кўрсатгандир зеро бундай шароитга кўникиб улгурган бўлишлари лозим эди. Ёки “Пахтакор”га қарши ғалабадан кейин қандайдир хотиржамлик юзага келгандир. Хуллас ёмон ўйин кўрсатдик. Шунга қарамай, бир очкони қўлга киритишга эришдик. Бундай ўйин орқали дуранг қайд этиш биз учун ижобий ҳолат ҳисобланади. Фойдамизга хизмат қилган ягона ҳолат ўйин охирларида гол уриб, ирода намойиш эта олганимиз бўлди. Қолган вазиятларни барчасиз бизнинг зараримизга ишлади. Бир сўз билан айтганда футболчиларимиз кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим. “Навбаҳор”ни қай тарзда ҳаракат қилишини ва улар асосан қанотлардан Йовановичга тўп етказиб берилишини билардик. Шунга қарамай, гол ўтказиб юбордик. Учрашувдан олдин берилган кўрсатмаларни йигитлар бажаришга уриниб кўришди, лекин буни уддалай олишмади.
Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Жамоамиз олтита турдан бери ғалаба қозона олмаётганлиги сабабли “Олмалиқ” билан ўтган ўйинда ғалабани қўлга киритишимиз шарт эди. Бугун ғалабага яқин эдик. Аммо, сўнгги дақиқаларда ютуқни қўлдан бой бердик. Учрашувга жиддий тарзда ҳозирлик кўргандик. Афсуски баҳс охирларида ўтказиб юборилган гол барча меҳнатларимизни чиппакка чиқарди. Нима ҳам қила олардик, кўзланган мақсадга эриша олмаган бўлсакда ҳаёт давом этади. Шундан келиб чиққан ҳолда навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Бир турдан кейин чемпионатнинг дастлабки қисми якунига етади. Давралар оралиғида биринчи даврада йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиб уларни бартараф этган ҳолда иккинчи даврага муносиб тарзда ҳозирлик кўрамиз. Бу орқали мавсумни кучли бешликда якунлаш учун ҳаракат қиламиз. Бугун биринчи давра ҳисобидан ўз майдонимиздаги сўнгги баҳсни ўтказдик. Шукурки, уйдаги учрашувларда рақибларимизга имкониятни бой бермадик. Иккинчи даврада янада яхшироқ ҳаракат қилиб, мухлисларимизни чиройли ўйинларимиз билан хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Иккинчи даврада жамоада янги футболчиларни кўришни истайман. Ўзим истаган футболчилар билан музокаралар ўтказдик. Давралар оралиғида таркибга ички чемпионатда тўп сураётган олти-етти нафар ёш футболчиларни қўшишни мўлжаллаб турибман. Ҳозирча уларни ким эканлиги сир. Барча масалада келишувга эришганимиздан сўнг уларни кимлигини ошкор қиламиз.
Айни пайтда беш нафар футболчимиз турли сабабларга кўра бугунги учрашувда иштирок эта олишмади. Уларнинг айримлари оилавий сабаб, баъзилари эса бетобликлари сабабли айни пайтда жамоа билан бирга эмаслар. Биринчи даврани тугашига яна битта ўйин қолди. “Насаф” билан ўтадиган учрашувдан кейин таркибда кимларни қолиши ва кимларга жавоб берилиши борасида бир тўхтамга келамиз.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

21

6

26

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ