pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ғалаба бой берилди
20.06.2017 22:35

Олий лиганинг 14- тур беллашувлари доирасида бугун “Навбаҳор” ўз майдонида “Олмалиқ” клубини қабул қилди. Гарчи учрашувда “лочинлар” устунликка эгалик қилган бўлишсада, ўйин сўнггида меҳмонлар ҳисобни тенглашга муваффақ бўлишди.
Биринчи бўлимда жамоалар эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Шу кунгача кетма-кет беш ўйиндан буён “қуруқ серия”ни қайд этиб келган “олмалиқликлар” бу сафар ҳам ҳимояда ишончли ўйин кўрсатишди. Аксинча, қаторасига 6 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келаётган “Навбаҳор” эса ўз мухлислари кўз ўнгида ушбу нохуш анъанага бархам бериш мақсадида катта куч билан олдинга ўтди. Асосан хавфли вазиятларни томонлар стандарт вазиятлардан сўнг ташкил қилишди. Лекин ҳар икки жамоа дарвозабонлари дастлабки бўлимда гол бўлишига йўл қўйишмади.
Учрашувда киритилган голлар иккинчи бўлимга тўғри келди. 52- дақиқадаёқ футболчиларимиз ҳисобни очишлари мумкин эди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси Неманья Йовановични ўз жарима майдонида қоидани бузган холда тўхтатиб қолгандек таасурот уйғотганди. Лекин ҳакам ушбу вазиятда Йовановични муғомбирлик қилди деб топди ва унга сариқ карточка кўрсатди. Шундан сўнг Хуршид Хўжаев дарвозаси олдида босим кучайиб борди. Ойбек Қиличев, Азиз Турғунбоев ва Дилшод Жабборовларнинг урунишлари гарчи хавфли тус олганига қарамай голга айланмади. 83- дақиқага келиб Азиз Турғунбоевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Неманья Йованович боши билан “Олмалиқ” дарвозасига жойлаб қўйди, 1:0. Меҳмонлар эса сафардан очко билан ортга қайтиш илинжида ҳужумкорликни оширишди. Қўшиб берилган дақиқаларда кетма-кет ишланган икки бурчак тўпи Кумиков шогирдларига фойда келтирди. Шавкат Муллажоновнинг жарима майдонимизда тепган тўпини дарвозабонимиз ушлаб қололмагач тўп чизиқни кесиб ўтди. Шу тариқа “Навбаҳор” сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.    

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” 1:1 (0:0). 20 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 3614 томошабин. 
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов - 8,0, О. Жумаев - 8,2, Р. Самандаров - 8,2, И. Худайдатов - 9. 
Назоратчи – А. Ҳотамов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 7. Ойбек Қиличев (3. Ҳасанбой Эргашев, 87), 9. Дилшод Жабборов, 17. Илҳом Бойдедаев (95. Тимур Толипов, 61), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Алишер Мирзаев (5. Ғиёс Комилов, 74), 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.
“Олмалиқ”: 46. Хуршид Хўжаев, 2. Абдуқаххор Хожиакбаров (7. Алибобо Раҳматуллаев, 86), 5. Дилшод Жўраев, 10. Шохназар Норбеков, 17. Камолиддин Мурзоев (8. Шота Григалашвили, 86), 18. Шавкат Муллажонов, 19. Ислом Иномов, 21. Ғулом-Хайдар Ғуломов (9. Забихилло Ўринбоев, 86), 55. Рахматулло Бердимуродов, 88. Игорь Йелич, 94. Хуршид Мухторов.
Голлар: Н. Йованович (83) – Ш. Муллажонов (90+2).
Огоҳлантиришлар: Д. Жабборов (45), Н. Йованович (52) - Р. Бердимуродов (4), Д. Жўраев (6), Ғ. Хайдаров (56), Ш. Норбеков (70).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ