pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшлар лигаси: Яна йирик мағлубият
19.06.2017 19:44

Учрашувни ёшларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди. Шундай бўлсада, рақиб дарвозаси олдида жиддий хавф туғдиришни имкони бўлмади. Ўз навбатида “Олмалиқ” футболчилари ҳам тезкор қарши ҳужумлар билан жавоб қайтариб туришди. 11-дақиқада эса Омонулло Мирзаев ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлганди. Аммо, футболчимизнинг 14 метрлардан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Ўйин бошидаги ҳужумкорликдан фойдалана олмаган ёшларимиз биринчи бўлим тенг ярми ортда қолган бир паллада иккинчи голни ҳам ўтказиб юборишди. Аввалига бурчак тўпи амалга оширилгач Дониёр Усмановнинг жарима майдончасига узатган тўпидан кейин Миржалол Мирюсупов боши билан зарба йўллаб ҳисобни очган бўлса икки дақиқа ўтиб ўтмай Муҳаммад Исаев тўпни дарвозабон устидан ошириб тўрга туширди ва ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.
Биринчи бўлимнинг қолган вақти давомида ёшларимиз вазиятни ўнглаш мақсадида бир нималар қилиб кўришди. Рақиб дарвозаси олдида ҳам бир-икки вазият яратгандек бўлишди. Аммо, футболчиларимизнинг уринишларидан ҳеч қандай наф чиқмади. Олмалиқликлар эса икки тўп фарқидаги устунликдан кейин хотиржамликка берилиб, эркинроқ ҳаракат қилишди. Айнан шу жиҳатлар танаффусга қадар ҳисобни ўзгаришсиз қолишига сабаб бўлди.
Танаффусдан кейин меҳмонлар хатти-ҳаракатида фаоллик кўзга ташланди. Ёшларимиз ҳужумлар ташкил этишган бўлсада худди биринчи бўлимдаги каби хавфли вазият яратишда оқсашди. 54-дақиқада “Олмалиқ” футболчилари ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишди. “Кончилар” учинчи голни пенальтидан амалга оширишди. Азизбек Суюнов 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олди. 65-дақиқада ҳам дарвозамизга пенальти белгиланди. Бу сафар дарвозабонимиз тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Муҳиддинов Раҳматуллаевнинг нуқтадан тепган тўпини қайтаришга эришди. Ўйиннинг кейинги қисмида футболчиларимиз бир қатор ҳужумлар ташкил этишди. Гол уриш учун имкониятлар бўлсада вазиятлардан самарали фойдаланишда аниқлик етишмади. Ўз навбатида “Олмалиқ”да ҳам имкониятлар бўлди. Ёш посбонимиз аксарият вазиятларда хавфни бартараф этишни уддасидан чиққан бўлсада 75-дақиқада тўртинчи голни киритилиига тўсқинлик қила олмади.  Айнан 0:4 ҳисоби ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгаришсиз қолди ва ёшларимиз навбатдаги йирик мағлубиятни тан олишдан ўзга чора топа олишмади.
“Навбаҳор” – “Олмалиқ” -  0:4 (0:2). 19 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 210 томошабин.
Ҳакамлар: И.Худайдатов - 7,8, Р.Одилов - 7,9, М.Нехочин - 8,2, И.Носиров - 7.
Назоратчи – А.Ҳотамов.
“Навбаҳор”: 1. Дилмурод Муҳиддинов, 9. Омонулло Мирзаев (44. Исмоил Абдураимов, 70), 14. Ҳожиакбар Юнусов, 21. Билол Тошмирзаев (16. Ғолиббек Каримов, 11), 26. Жавоҳир Олимжонов, 27. Абдувоҳид Шарипов (10. Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, 68), 28. Музаффар Абдуллаев (48. Абдулқодир Собиров, 80), 35. Аҳмад Мамадалиев, 51. Акбарали Холдоров (33. Муҳаммадсодиқ Маматханов, 46), 63. Искандар Сиддиқжанов, 88. Абдулазиз Нишанбаев (99. Абдулазиз Жалилов, 59).
“Олмалиқ”: 45. Акбар Тўраев (99. Низомиддин Зиёвутдинов, 46), 4. Азизбек Суюнов, 5. Шаҳзодбек Алақулов (3. Аббос Тўлқинов, 82), 6. Муҳаммад Исаев (11. Шаҳбоз Умаров, 46), 7. Дадажон Юсупов (14. Азамат Жумабоев, 82), 8. Мурод Ражабов (2. Фарруҳ Содиқов, 86), 9. Аваз Раҳматуллаев, 10. Дониёр Набиев (15. Достон Рашидов, 80), 13. Дониёр Усмонов (18. Жасур Умаров, 46), 17. Миржалол Мирюсупов, 19. Қувондиқ Мўминов.
Голлар: М.Мирюсупов (20), М.Исаев (22), А.Суюнов (55-пен.), А.Раҳматуллаева (76).
Амалга оширилмаган пенальти: А.Раҳматуллаева (65, дарвозабон).
Огоҳлантиришлар: М. Абдуллаев (14), Ҳ.Юнусов (61) - А.Суюнов (14), Д.Юсупов (57), Д. Рашидов (90+3)

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ