pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тажриба ўз сўзини айтди
03.03.2013 00:00

«Пахтакор» – «Навбаҳор» - 2:0 (2:0). 3 март. Тошкент. «Пахтакор» ўйингоҳи. 1002 томошабин.

Ҳакамлар: М.Исмоилов, Р.Шаяхмитов, Т.Гайнулин, Д.Каримов.

Назоратчи - В. Валицкий.

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Владимир Козак, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Дилшод Шарофиддинов, Кахи Махарадзе, Ойбек Қиличев, Станислав Андреев (Ғулом Ўрунов, 78), Жора Оганесян (Жамшид Искандеров, 69), Игорь Сергеев (Тимурҳўжа Абдухолиқов, 57).

«Навбаҳор»: Денис Романенко, Абдумажид Тоиров, Леонид Кошелев (Собир Ҳамидов, 63), Абдуазиз Султонов (Аъзам Алиев, 46), Азим Аҳмедов, Илҳом Бойдадаев, Тимур Султонов, Виталий Почуев, Ғайрат Жўраев, Абдураззоқ Жўраев (Абдумалик Абдуллаев, 46), Жаҳонгир Меҳмонов.

Голлар: Игорь Сергеев (20), Жора Оганесян (37).

Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев (45+1) – Абдуазиз Султонов (41), Абдумажид Тоиров (45), Илҳом Бойдедаев (80).

Энг яхши ўйинчилар: И.Сергеев – А.Аҳмедов.

Ўйиндан кейинги фикрлар

Мурод Исмоилов («Пахтакор» жамоаси бош мураббийи): «Учрашув бошида хатолар кўзга ташланди. Лекин, ўзимизни ўйинимизни топиб олишга муваффақ бўлдик. Натижадан эса тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Яна бир неча вазиятларни кўкка совурдик, бу борада жиддий ишлашимиз керак. Кетма-кет ўйин ўтказиш ҳамиша қийин. Масалан, бугун Сергеев толиқиб қолганлиги учун алмаштирдик. Шу билан бирга Ҳошимовда ҳам чарчоқ сезилди. Беш кунда битта учрашув ўтказишга кўникишимиз керак. Асосий таркибимиз битта. Шунга қарамай, Каримовни Хитой клубига ижарага бердик. Нима учунлиги ҳақидаги саволга эса жавоб бера олмайман».

Мустафо Байрамов («Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи): «Бугунги ғалаба билан «Пахтакор» жамоасини табриклайман. Ўйин бошида футболчиларимизда ҳам гол уриш имконияти бўлди. Айниқса, Азим Аҳмедовнинг зарбаси хавфли чиқди. Афсуски, бироз ноаниқ бўлди. Иккита голни эса жуда ҳам оддий вазиятда ўтказиб юбордик. Деярли тенг кечган учрашувда мағлубиятга учрадик. Бу йилги таркибимиздан кўплаб маҳаллий йигитлар жой олишди. Ёшларнинг ёнига тажрибали ўйинчилар ҳам керак эди. «Пахтакор»да бундай вазифани Махарадзе ва Суюновлар бажаришади. Бизда эса Тоиров, Романенко ва Кошелев сингари футболчилар бор».

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ