pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Жиззахдан очкосиз қайтдик
14.06.2017 21:13

Бугун Олий лига доирасида 13- тур беллашувлари старт олди. Мазкур турда "Навбаҳор" Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди. Ҳужумкор руҳда ўтган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимда мезбонлар тезкор гол уришлари мумкин эди, аммо Ихтиёр Тошпўлатовнинг зарбаси тўсинга тегди. Бунга яраша жавобан "лочинлар" қанотлардан хавфли ҳужмларни ташки қилишди. Хусусан 13- дақиқада Мирзоҳид Ғофуровнинг чап қанотдан жарима майдонига кириб тепган тўпи бироз ноаниқ чиққан бўлса, 23- дақиқада Турғунбоевнинг уруниши самарасиз якун топди. Даврон Файзиев шогирдлари ҳам мухлислари қаршисида кўплаб голга тортадиган вазиятларни содир этишганини таъкидлаш жоиз. Улардан бири 36- дақиқада ўз самарасини келтирди. Азамат Исроиловнинг узатган тўпини Санжар Рашидов боши билан "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этди. Таймга қўшиб берилган дақиқаларда эса жиззахликлар иккинчи голни ҳам уришни уддалашди. Кетма-кет иккинчи бурчак тўпидан сўнг жарима майдонимиз марказида ёлғиз қолдирилган Достон Абдураҳмонов 14 метрдан мўлжалда адашмади, 2:0.
Иккинчи бўлимда сафардан очко билан қайтишни кўзлаган "навбаҳорчилар" катта куч билан олдинга ўтишди. Таркибда амалга оширилган ўзгаришлар ҳам ўйинимизни кучайтирди. Шу билан бирга "Сўғдиёна"да ҳисобни йирик кўринишга келтириш имкони бўлганди. Лекин кўп вазиятларда рақиб имкониятдан унумли фойдалана олмади. Учрашувнинг сўнгги 10 дақиқаси асабий руҳда ўтди. Сабаби 84- дақиқада захирадан майдонга тушган Равшан Хурсанов ҳисобни қисқартирди. Сафардан ҳеч бўлмаганда дуранг билан қайтиш илинжида футболчиларимизнинг қилган урунишлари бесамар якун топди. Шу тариқа "Навбаҳор" "Сўғдиёна" майдонидан ортга қуруқ қайтишга мажбур бўлди.

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1 (2:0). 14 июнь. Жиззах. "Сўғдиёна" спорт мажмуаси.
Ҳакамлар: А. Асимов, А. Усмонов. Т. Гайнулин, Н. Қосимов.
Назоратчи - А. Абдуллаев.
"Сўғдиёна": 12. Шохрух Эшбутаев, 2. Сардор Кулматов, 3. Азамат Исроилов, 5. Ғулом Ўрунов, 7. Санжар Рашидов, 8. Сухроб Қобилов, 10. Алишер Маҳмудов (22. Достон Абдурахмонов, 27), 17. Ихтиёр Тошпўлатов, 18. Қаҳрамон Баҳодиров (13. Рустам Аъзамов, 90+1), 59. Сарвар Жўраев, 77. Сардор Эминов (6. Суннатилла Мамадалиев, 90+2)
"Навбаҳор": 30. Асилбек Аманов, 4. Аббос Отахонов (8. Равшан Хурсанов, 76), 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 17. Илҳом Бойдедаев (10. Мансур Саидов, 46), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азиз Турғунбоев (33. Тоҳир Шамситдинов, 55), 84. Неманья Йованович.
Голлар: С. Рашидов (36), Д. Абдураҳмонов (45+1) - Р. Хурсанов (84).
Огоҳлантиришлар: А. Маҳмудов (14), Ғ. Ўрунов (88) - Д. Станоевич (82), Р. Хурсанов (84).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 22-тур

21.09.2017


Ўтган ўйинлар

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

20

14

45

2

Бухоро

21

11

37

3

Насаф

20

11

35

4

Пахтакор

20

10

35

5

Бунёдкор

21

9

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

21

8

32

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

21

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

21

6

19

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9


 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ