pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз яна ютқазишди
13.06.2017 22:40

Жиззахда “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлган ёшларимиз бу сафар ҳам майдонни мағлубият билан тарк этишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишгач, ёшларимиз танаффус арафасида ва иккинчи бўлим бошларида рақиб дарвозасини икки бор нишонга олиб дурангни таъминлашга эришишганди. Лекин, ғалабани сақлаб қолиш футболчиларимизга насиб этмади. Дарвозабонимиз Нодир Ашурматов қанот ҳакамига ўз эътирозларини кескин равишда билдиргани учун томошабинлар қаторига қўшилди. Ёшларимиз захирасида иккинчи дарвозабон йўқлиги сабабли дарвозани ҳимоячи Ғолиббек Каримов эгаллади. Айнан бу жиҳат якунда “Сўғдиёна” ёшларининг йирик ғалабасини таъминлади. Ўйиннинг қолган вақти давомида жиззахликлар Каримовни уч бор доғда қолдиришни уддасидан чиқишди.
“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” – 5:2 (2:1). 13 июнь. Жиззах. “Сўғдиёна” ФК базаси. 102 томошабин.
Ҳакамлар: Н.Қосимов – 8,1, Ф.Достонов – 8,0, М.Файзуллаев – 7,9, М.Аъзамов - 8.
Назоратчи – А.Абдуллаев.
“Сўғдиёна”: 21. Фазлиддин Исомиддинов, 2. Омон-Биик Ҳалилов (13. Муҳаммад Яҳёев, 65), 7. Азизбек Мирзаев, 8. Саҳоб Рашидов, 14. Шоҳруҳ Достонов, 17. Улуғбек Худойбердиев, 18. Шоҳруҳ Акбаров, 20. Муҳсиддин Холбеков (9. Муродхўжа Жабборов, 59), 70. Дадажон Маматқулов (22. Асилжон Орифов, 46), 90. Жасур Ўринов, 93. Шаҳбоз Жўрабеков.
“Навбаҳор”: 12. Нодир Ашурматов, 10. Равшан Хурсанов, 14. Ҳожиакбар Юнусов, 21. Билол Тошмирзаев, 26. Жавоҳир Олимжонов, 27. Абдувоҳид Шарипов, 28. Музаффар Абдуллаев (33. Абдуазиз Султанов, 46; 9. Муҳаммадсодиқ Маматханов, 50), 35. Алишер Мирзаев (16. Ғолиббек Каримов, 74), 48. Ахмад Мамадалиев, 51. Акбарали Холдоров, 88. Абдулазиз Нишонбоев.
Голлар: С.Рашидов (20), Ш.Жўрабеков (26,88), Ш.Достонов (76), Х.Омонов (90+3) - Б.Тошмирзаев (43), О.Ҳалилов (52-автогол) .
Огоҳлантиришлар: А.Мирзаев (44), С.Рашидов (77) – Ж.Олимжонов (67), А.Мамадалиев (70).
Четлатиш: Н.Ашурматов (73, “Навбаҳор”).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ