pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Назорат ўйинида дуранг қайд этилди
10.06.2017 21:08

Режага кўра жамоамиз бугун назорат ўйинида майдонга тушди. Дастлаб рақиб сифатида биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоаси танланганди. Лекин, уйчиликлар сўнгги паллада ўртоқлик учрашувини ўтказмасликка қарор қилишгач, мураббийларимиз ёшлар жамоаси билан баҳс юритишга қарор қилишди. Бундан бироз вақт олдин назорат ўйини якунига етди. Учрашувда асосий таркиб вакиллари ёшлар ва асосан захирада қолаётган ўйинчилардан ташкил топган жамоа билан куч синашишди. Ҳар бир бўлими 35 дақиқадан иборат бўлган назорат ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Мураббийлар айрим футболчиларни икки таркибда ҳам кўздан кечиришди.
Учрашувни анча фаол бошлаган иккинчи таркиб аъзолари тезкор гол уришга эришишди. 7-дақиқада Ҳ.ЭргашевА.Султонов-Ҳ.Эргашев комбинацияси гол билан якун топди. Марказдан олдинга интилиб, қанотдан Султонов ҳужумга ундаган Эргашев ўзи бошлаган ҳужумни самарали якунлай олди. Орадан бироз вақт ўтиб эса Абдуазиз Султонов икки ҳимоячини доғда қолдирган ҳолда ўнг қанотдан олдинга интилиб, Аҳмад Мамадалиевни тўп билан таъминлади. Ёш футболчимиз эса якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади – 0:2. Асосий таркиб вакиллари бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада узоқ вақт давомида уринишлардан самара чиқара олишмади. 31-дақиқага келиб эса улар ҳисобдани фарқни қисқаартиришга эришишди. Азизбек Турғунбоев ўзига ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини голга айлантира олди. Турғунбоев чамаси 18 метрлар узоқликдан белгиланган жаримадан самарали фойдаланди.
Иккинчи бўлим давомида ҳар икки томонда ҳам гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келди. Шунга қарамай, ҳужумларни голга айлантиришда футболчиларга аниқлик етишмади. Ўйин якунланиши арафасида Неманья Йованович Нодир Ашурматов дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний натижани дуранг бўлишини таъминлади. Мазкур учрашувда ўзини кўрсата олган Аҳмад Мамадалиев эндиликда асосий таркиб билан машғулот ўтказиш имконига эга бўлганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.
“Навбаҳор-1” – “Навбаҳор-2” – 2:2 (1:2). 10 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: М.Маматхонов, Р.Одилов, М.Нехочин.
“Навбаҳор-1”: 87. Акмал Ортиқов, 4. Аббос Отахонов (2. Аҳмад Мамадалиев, 49), 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев (4. Аббос Отахонов, 58), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич,  77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.
“Навбаҳор-2”: 12. Нодир Ашурматов, 2. Алишер Саматов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 5. Искандар Сиддиқжанов (22. Ҳожиакбар Юнусов, 36; 95. Юнусбек Абдувоҳидов, 57), 7. Аҳмад Мамадалиев (21. Жавоҳир Олимжонов, 48), 8. Равшан Хурсанов, 9. Музаффар Абдуллаев (10. Билол Тошмирзаев, 36), 11. Абдуазиз Султонов, 17. Илҳом Бойдедаев, 20. Алишер Мирзаев, 33. Тоҳир Шамситдинов.
Голлар: А.Турғунбоев (31), Н.Йованович (64-пен.) – Ҳ.Эргашев (7), А.Мамадалиев (12).
Огоҳлантиришлар: М.Ғофуров (46) – Т.Шамситдинов (47).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ