pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тарбияланувчиларимиз ғалаба билан бошлашди
07.06.2017 14:03

Бугун олий лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказиб келинаётган Ўзбекистон биринчилигининг 1999-2000 йилларда туғилган футболчилар ўртасида “С” гуруҳидаги баҳсларга старт берилди. “С” гуруҳида “Навбаҳор” футбол клуби қошида фаолият юритаётган “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади. Гуруҳда тарбияланувчиларимизга “Нефтчи” (Фарғона), “Металлург” (Бекобод), “Олмалиқ” (Олмалиқ) ва “Қўқон-1912” (Қўқон) клубларидаги тенгқурлари рақиблик қилишади.
Дастлабки турда тарбияланувчиларимиз “Металлург” жамоаси билан баҳс олиб боришди. Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган учрашувда ёш футболчиларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 14-дақиқасида Камолиддин Мирғиёсов ҳисобни очишга эришди. Бўлим якунланиши арафасида Абдулазиз Жалилов чап қанотдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, ғалабани мустаҳкамлади. Танаффусдан кейин бекободлик ёшлар ҳаракатида фаоллик кўзга ташланди. Бу ҳол 59-дақиқада ҳисобдаги фарқни қисқаришига олиб келди. Бобир Абдумажидов ёшларимиз дарвозасини нишонга олди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Жасурбек Баҳодиров ўнг қанотдан олдинга интилиб, олис масофадан бурама зарба йўллаб ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйди. 73-дақиқада эса Исломбек Каримов ўйиндаги якуний натижани 4:1 кўриниш ҳосил қилишини таъминлади.
Дастлабки турнинг иккинчи учрашувида “Олмалиқ” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. “Нефтчи” жамоаси эса биринчи турда дам олди. 2-турдан ўрин олган ўйинлар 14 июнь санасига белгиланган. Шу куни ёшларимиз Фарғонада “Нефтчи” клуби меҳмони бўлишади. “Металлург” эса “Олмалиқ” жамоасини қабул қилади. Гуруҳ босқичи 23 август куни якунига етади.
Олий лига тайёрлов гуруҳлари биринчилиги. "С" гуруҳи. 1-тур.
“Навбаҳор” – “Металлург” – 4:1 (2:0). 7 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: М.Мажидов, Р.Одилов, Р.Галиев, М.Маматхонов.
Голлар: К.Мирғиёсов (14), А.Жалилов (39), Ж.Баҳодиров (61), И.Каримов (73) – Б.Абдумажидов (59).
Огоҳлантиришлар: К.Абдусаломов (69), Ж.Нурматов (79, иккаласи ҳам “Металлург”).


 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ