pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Фойдасиз ғалаба
31.05.2017 20:58

Бугун “Навбаҳор” Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи жавоб учрашуви доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушди. Гарчи ўйин “лочинлар”нинг ғалабаси билан якунланган бўлса ҳам, икки ўйин натижасига кўра чорак финалга фарғоналиклар йўл олишди.
Ўйин тўлиқ мезбонлар устунлигида ўтди. Ўйин бошидан рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтиришди. 16- дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. Аъзам Алиевнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпини Ҳамза Каримов ўз дарвозасига тўғирлаб қўйди, 1:0. Аммо, “навбаҳорчилар”нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Орадан 10 дақиқа ўтгач Шерзод Ҳакимов чиройли тарзда Ортиқов қўриқлаган дарвозани ишғол қилди, 1:1. Бу гол футболчиларимизни тушкунликка солмади. Қатор ташкил қилинган ҳужумлар “Нефтчи” ҳимоячиларини хато қилишга мажбур қилди. Ойбек Қиличевни Хусниддин Ғофуров ўз жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатди. Натижада Бахтиёр Намозов иккиланмай пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини Неманья Йованович аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Танаффусгача меҳмонлар яна ҳисобни тенглаш имконига эга бўлишганди. Лекин Акмал Ортиқов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
Кейинги босқичга йўл олиш учун “Навбаҳор” икки тўп фарқи билан ғалаба қозониши талаб этиларди. Шу боис учрашувнинг иккинчи ярмида ҳам мезбонлар устунлик қилишди. Азам Алиев, Неманья Йованович, Ойбек Қиличев, Дарко Станоевич ва Дилшод Жабборовлар керакли голни уришга яқин эди, бироқ барча вазиятларда омад улардан юз ўгирди. Ҳисобни ўзгартириш иккала жамоанинг ҳам қўлидан келмади. Ушбу ғалаба жамоамизга фойда келтирмади. Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра “Нефтчи” чорак финалга йўл олди. 

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1 (2:1). 31 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 5173 томошабин.
Ҳакамлар: Б. Намозов, А. Сидоров, Д. Сайлавов, Ш. Насибуллаев.
Назоратчи – А. Попов.
«Навбаҳор»: 1. Акмал Ортиқов, 4. Аббос Отахонов (20. Алишер Мирзаев, 56), 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 17. Илҳом Бойдедаев (10. Мансур Саидов, 78), 19. Мирзоҳид Ғофуров (33. Тоҳир Шамшитдинов, 46), 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.
«Нефтчи»: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 5. Ҳамза Каримов, 7. Акрам Баҳриддинов (18. Жавоҳир Расулов, 77), 9. Шерзод Ҳакимов (27. Никита Павленко, 69), 10. Мўйдин Мамазулумов (6. Бахтиёр Ёқубов, 90+2), 11. Аббос Махситалиев, 15. Хусниддин Ғофуров, 17. Музаффар Музаффаров, 20. Дилёрбек Эрматов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов.
Голлар: Ҳ. Каримов (16, автогол), Н. Йованович (34, пен.) - Ш. Ҳакимов (26).
Огоҳлантиришлар: М. Мамазулумов (80), А. Махсталиев (82).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

21

6

26

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ