pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Кетма-кет тўртинчи дуранг
27.05.2017 21:50

Бугун Олий лигада 12- тур поёнига етди. Мазкур турда “Навбаҳор” ўз уйида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилди. Жанговор руҳда ўтган қарама-қаршиликда ғолиб аниқланмади.  “Лочинлар”нинг чемпионатда қаторасига тўртинчи баҳсда ҳам дуранг қайд этишди.
Биринчи бўлим “навбаҳорчилар” устунлигида ўтди. Жамоалар дарвозалар олдида хавфли вазиятларнинг аксариятини стандарт вазиятлар орқали содир этишганини таъкидлаш лозим. Бурчак ва жарима тўпларини Мурод Зухуров муштлари билан ҳар сафар қайтаришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг биринчи ярмида Тоҳир Шамситдинов, Тимур Талипов ва Азиз Турғунбоевнинг фаоллиги тошкентликлар ҳимоячиларга ташвиш келтириб турди. Аммо танаффусгача дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.
Иккинчи тайм ҳам Илҳом Мўминжонов шогирдлари устунлигида ўтди дейиш мумкин. Олий лигада кетма-кет учта дурангдан сўнг ўз майдонида ғалабани мақсад қилган “Навбаҳор” катта куч билан босим уюштириб борди. Бироқ, ҳисобни очиш “Бунёдкор”га насиб этди. 67- дақиқада ҳимоячиларнинг орасидан ўтиб кетган Достон Ҳамдамов ўз ниятига етди ва гол урди, 0:1. Шундан сўнг жорий мавсумда ўз уйида ютқазмай келаётган “Навбаҳор” ушбу анъанани давом эттириш учун бор кучини сарфлашга ўтди. Ўйинни кучайтииш мақсадида захирадан майдонга туширилган Мансур Саидов бир неча вазиятларда қаҳрамонлик кўрсатишга яқин келди. Лекин ярим ҳимоячимизга “Бунёдкор” ҳимоячилари халал беришди. 82- дақиқага келиб ўйинда Дилшод Жабборов бурулиш ясади. Сардоримиз ўзи ишлаган жарима тўпини ажойиб тарзда Зухуров дарвозасига жойлаб қўйди, 1:1. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Йованович гол муаллифига айланиши мумкин эди. Лекин Зухуров муқаррар голдан пойтахтликларни сақлаб қолди. Шу тариқа “Навбаҳор” бу сафар ҳам дурангга имзо чекди. 

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” – 1:1 (0:0). 27 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 7481 томошабин.
Ҳакамлар: В. Цейтлин – 8,5, В. Снетков - 8,5, А. Колинин - 8,5, О. Тўйчибоев - 8.
Назоратчи - Б. Тоғаев.
"Навбаҳор": 30. Асилбек Аманов, 4. Аббос Отахонов, 9. Дилшод Жабборов, 17. Илҳом Бойдедаев, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Тоҳир Шамшитдинов (20. Алишер Мирзаев, 72), 44. Дарко Станоевич, 77. Азиз Турғунбоев, 84. Неманья Йованович, 95. Тимур Талипов (10. Мансур Саидов, 54).
"Бунёдкор": 25. Мурод Зухуров, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акрам Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Шаҳзод Нурматов (97. Жавоҳир Эсонқулов, 90+3), 10. Элдор Шомуродов (31. Миржаҳон Мирахмадов, 85), 17. Достон Ҳамдамов, 21. Дилшод Аҳмадалиев, 28. Даврон Умиров, 29. Отабек Шукуров, 44. Миржамол Қосимов (15. Фарруҳ Икромов, 61).
Голлар: Д. Жабборов (82) - Д. Ҳамдамов (67).
Огоҳлантиришлар: А. Отахонов (38), М. Саидов (69) - Д. Умиров (13), Э. Шомуродов (28), Ш. Нурматов (38), О. Шукуров (ўйиндан сўнг).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ