pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувдан олдин
26.05.2017 20:34

Эртага Ўзбекистон чемпионатининг 12-тур доирасида "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтади. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бўлажак ўйинга муносиб тарзда ҳозирлик кўришга ҳаракат қилганликлари бор гап. Бундан бироз вақт олдин Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “Марказий” ўйингоҳда ўйин олдидан ўтказилган сўнгги машғулотни якунлади. “Навбаҳор” эса меҳмонлардан сўнг машғулотларга киришди. Навбатдаги ўйин олдидан ҳар икки жамоа мураббийлари ўзлари истаган барча футболчилар хизматидан фойдалана олишмайди. Жамоамиздан эса беш нафар ўйинчини майдонга туша олмаслиги маълум бўлиб улгурган. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Аббос Отахонов ва Равшан Хурсановлар Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилишганди. Отахонов терма йиғинига бормаган бўлса Хурсанов Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа йиғинига қўшилди. Мирзоҳид Ғофуров сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис баҳсни ўтказиб юборса Ғиёс Комилов жароҳатдан тўла фориғ бўлиб улгурмаган. Ойбек Қиличев ва Алишер Саматовлар олдинги учрашувларда олинган қизил карточкалар туфайли дисквалификация муддатини ўташмоқда. Шу ўринда кеча Ойбек Қиличевни висол кечаси бўлиб ўтганлигини айтиб ўтиш жоиз. Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор” футбол клуби ва жамоа мухлислари номидан янги оила қурган Қиличевга оилавий тотувлик ва бахт-саодат тилаб қоламиз.
“Бунёдкор”нинг бир қатор футболчилари Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кенгайтирилган таркибидан ўрин олишганди. Якунда терма йиғинида Дилшод Ҳамроев, Сардор Азимов ва Хуршид Ғиёсовлар қатнашадиган бўлишди. Айнан шу сабабли ушбу футболчилар Наманганга келишмади. “Қалдирғочлар” таркибида дисквалификацияси бор ўйинчилар йўқ.
Олий лига тарихида ушбу жамоалар ўзаро 20 маротаба дуч келишган. 15 та ўйинда "Бунёдкор" "лочинлар"ни мағлуб этган. Футболчиларимиз икки ўйинда ғалабани қўлга киритишган. Учта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 43:10, "қалдирғочлар" фойдасига. “Бунёдкор” Тошкентда ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозонган. "Навбаҳор" ўз майдонида ўтказилган тўққиз ўйиннинг бештасида тошкентликларга мағлуб бўлган, икки марта дуранг кузатилган ва икки бор рақиб устидан муваффақият қозонган. Ўтган йилги мавсум сўнггида Тошкентда ўтказилган учрашувда “Навбаҳор” рақиб майдонидаги илк очкони қўлга киритган. “Қалдирғочлар” майдонидаги сўнгги ўйиндаги очко якунда “Навбаҳор”ни олий лигадаги ўрнини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга бўлганди.
Жамоаларнинг олий лигадаги ўзаро ўйинлари
2007 йил
"Қурувчи" - "Навбаҳор" - 3:1.            
Голлар: В.Карпенко (15, 84), В.Шишелов (24) - В.Баранов (42).
"Навбаҳор" - "Қурувчи" - 1:4.           
Голлар: Д.Жабборов (89) - И.Мўминжонов  (26, 59,63), В.Карпенко (54).
2008 йил
"Қурувчи" - "Навбаҳор" - 1:0.
Гол: У.Бақоев (24).
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 1:1.           
Голлар: И.Бойдедаев (60) - В.Карпенко (54).
2009 йил
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 6:0.            
Голлар: Х.Вильянуэва (13,16), Ривалдо (24, 40), С.Жепаров (57), А.Солиев (90+2).
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 0:3.
Голлар: Х.Вильянуэва (64), Ривалдо (67), Т.Кападзе (89).
2010 йил
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 1:2.
Голлар: Д.Шарофиддинов (90+3 пен.) - А.Исмоилов (59), Т.Кападзе (75).
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 2:0.
Голлар: В.Карпенко (37), Т.Кападзе (69).
2011 йил
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 1:0.
Гол: М.Трифунович (2).
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 1:0.
Гол: А.Маҳмудов (34).
2012 йил
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 2:1.
Голлар: А.Фоменко (25,51) - Р.Мелзиддинов (4) .
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 1:0.
Гол: К.Мурзоев (90+2).
2013 йил
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 0:3.
Голлар: Қ.Маҳамаджонов (32-автогол), О.Пишур    (72-пен.), Л.Тўраев (89).
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 5:0.
Голлар: С.Рашидов (2), А.Бердиев (15), А.Ғофуров (63), И.Таран (74, 89).
2014 йил
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 3:0.
Голлар: В.Шодиев (58), С.Рашидов (90), О.Пишур (90+2).
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 0:0.
2015 йил
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 2:1.
Голлар: А.Ғофуров (56), Д.Ҳамдамов (70)  -  С.Шихов (88).
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 0:1.
Гол: С.Минори (87).
2016 йил
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" - 1:3.
Голлар: Д.Жабборов (22) - О.Пишур (4-автогол), Ш.Нурматов (24), Э.Шомуродов (67).
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" - 1:1.
Голлар: Д.Ҳамдамов (72-пен.) - А.Абдуллаев (30).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ