pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизни “Бунёдкор”га кучи етмади
26.05.2017 19:47

Навбатдаги турда ёшларимиз “Бунёдкор” клубидаги тенгқурлари билан куч синашиб, якунда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Шунга қарамай меҳмон жамоа футболчилари ёшларимизга қараганда яхшироқ тайёргарликка эга эканликларини намойиш этишди. Бу жиҳат эса “қалдирғочлар”га танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетиш учун замин яратди. Иккинчи бўлимда ҳам “Бунёдкор” икки бор муваффақият қозониб, ғалабани мустаҳкамлади. Ёшларимиз эса рақибнинг учта голига бир бор жавоб қайтариш билан чекланишди.
Жамоалар учрашувнинг дастлабки 15 дақиқаси давомида бурчак тўплари амалга оширилгач бир мартадан хавфли вазият юзага келтиришди. Ёшларимиздан Мамадалиевнинг зарбаси ноаниқ кетган бўлса меҳмонлардан Эсонқуловнинг тепган тўпи тўсинга тегиб қайтди. 26-дақиқага келиб ўйинда ҳисоб очилди. Бурчакдан оширилган тўпдан сўнг Жавоҳир Эсонқулов боши билан дарвозани нишонга олди. Танаффусга қадар футболчиларимиз вазиятни ўнглашга интилишган бўлсада, амалга оширилган ҳужумлардан самара чиқара олишмади.
Иккинчи бўлимни яхши бошлаган ёшларимиз тез орада ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. 51-дақиқада Мамадалиев-Холдоров комбинациясидан кейин Холдоровда яхши вазиятга чиқиб бориш учун имконият бўлганди. Аммо, Акбарали тўпни ўзида кўпроқ сақлаб турганлиги боис вазият бой берилди. Кейинги ҳужумда Ҳамидов жарима майдончасига ёриб кириб зарба берганди. “Қалдирғочлар” посбони маҳоратини намойиш этиб тўпни қайтаришга эришди. 64-дақиқага келиб, меҳмонларнинг чап қанотдан ташкил этган ҳужумлари гол билан якунланди. Ҳимоячиларимиз назаридан четда қолган Нодир Мавлонов 19 метрлардан аниқ зарба йўллади – 0:2. 70-дақиқада эса дарвозабон ва ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Жаҳонгир Абдусаломов яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олиб, натижани йирик кўринишга келтириб қўйди. Голлар оралиғида Олимжоновнинг тепган тўпини ҳам Адҳамов қайтаришга эришганлигини қўшимча қилиш мумкин.
Учрашувнинг якуний қисмида футболчиларимизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Лекин, учта вазиятда “Бунёдкор” жамоасини голлардан сақлаб қолди. Аввалига Адҳамов Холдоровнинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин тўпни қайтаришга эришди. Билол Тошмирзаев ва Муҳаммадсодиқ Маматхоновларнинг олис масофалардан йўллаган кучли зарбалари йўлига ҳам Элдор қалқон бўла олди. Вазиятлар оралиғида эса ёшларимиз ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришишди. Нодир Камолов ўз жарима майдончаси ичида Билол Тошмирзаевни қоидага хилоф тарзда тўхтатиб қолганлиги учун белгиланган пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга оширди.
“Навбаҳор” – “Бунёдкор” – 1:3 (0:1). 26 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев, И.Носиров, А.Жабборов, Э.Турсунов.
Назоратчи – Б.Тоғаев.
“Навбаҳор”: 12. Нодир Ашурматов, 10. Илҳом Алибоев (99. Омонуллохон Мирзаев, 66), 14. Ҳожиакбар Юнусов (С), 16. Ғолиббек Каримов, 21. Билолхон Тошмирзаев, 26. Жавоҳир Олимжонов (44. Юнусбек Абдувоҳидов, 83), 27. Шаҳзодбек Ҳамидов (33. Абдулқодир Собиров, 89), 35. Музаффар Абдуллаев (9. Муҳаммадсодиқ Маматханов, 67), 48. Аҳмаджон Мамадалиев (28. Абдувоҳид Шарипов, 78), 51. Акбарали Холдоров, 88. Абдулазиз Нишонбоев (63. Искандар Сиддиқжанов, 52).
“Бунёдкор”: 1. Элдор Адҳамов (45. Акром Ходжаев, 90), 4. Суҳроб Иззатов, 6. Сардор Мадраҳимов (14. Отабек Бекбоев, 83), 7. Нодирбек Мавлонов (21 Зиёвуддин Аҳадов, 80), 8. Азамат Розиқов (17. Дониёр Турсунов, 80), 11. Нодирхон Камолов, 22. Жавоҳир Эсонқулов (9. Расул Юлдашев, 59), 26. Абубакр Мўйдинов, 29. Бурхон Усмонов (10. Хабибхон Каримов, 76), 33. Иброҳим Ғофуров, 71. Миржаҳон Мираҳмадов (19. Жаҳонгир Абдусаломов, 59).
Голлар: Б.Тошмирзаев (84-пен.) - Ж.Эсонқулов (26), Н.Мавлонов (64), Ж.Абдусаломов (70).
Огоҳлантиришлар: А.Мамадалиев (25), И.Сиддиқжанов (65), А.Холдоров (79) – Б.Усмонов (24).
Четлатиш: И.Сиддиқжанов (89, 2-огоҳлантириш).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ