pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
ТИҚ қарор чиқарди
24.05.2017 17:00

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг навбатдаги тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда мамлакат чемпионати ва кубоги, ёшлар биринчилигидан ўрин олган учрашувларда қизил карточка олган футболчи ва мураббийлар масаласи кўриб чиқилди. Навбатдаги ТИҚ қарори жамоамиз учун аҳамиятга эга эди. Бухорода ўтган учрашувда жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов захира ўриндиғидан четлатилган бўлса Ойбек Қиличев қизил карточка олганди. Қолаверса, кеча Фарғонада ўтказилган кубок баҳсида Алишер Саматов ҳам қизил карточкага лойиқ топилганди.
Бундан бироз вақт олдин якунланган тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида жамоамиз аъзоларини қанча ўйинга дисквалификация қилинганликлари маълум бўлди. Қуйида жамоамиз аъзоларига тайинланган жазо акс этган ТИҚ қароридан кўчирма билан танишиб оласиз.
Олий лига
11-турдан ўрин олган “Бухоро” – “Навбаҳор” учрашуви танаффус пайтида тажовузкор хатти-ҳаракати учун захира ўриндиғидан четлатилган “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов битта ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди. Бундан ташқари “Бухоро” устози Улуғбек Бақоев ҳам битта ўйинга дисквалификация қилиниб, жаримага тортилган.
“Бухоро” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувда рақибини юзига урганлиги учун майдондан четлатилган “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев иккита ўйинга дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди.
Ўзбекистон кубоги
Мамлакат кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашувда тажовузкор ҳаракати учун майдондан четлатилган “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Алишер Саматов иккита ўйинга дисквалификация қилинди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ