pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Яна пенальти
23.05.2017 20:00

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки учрашуви доирасида бугун "Навбаҳор" Фарғонанинг "Нефтчи" клуби меҳмони бўлди. Бу сафар ҳам ўйин тақдирини пенаьти хал қилди. Ёдингизда бўлса, "лочинлар"нинг аввалги икки (Олий лига, 10-тур "Қўқон-1912"га қарши ва 11- турда "Бухоро"га қарши) ўйинда ҳам дарвозамизга белгиланган 11 метрли пенальтилар якуний натижани ўрнатганди.
Бу сафар қолмишига биринчи бўлим бошидаёқ "навбаҳорчилар" бир киши кам бўлиб қолишди. 14- дақиқада бош ҳакам Алишер Саматовни рақибни нисбатан қўпол ҳаракат ишлатгани учун майдондан четлатди. Шунга қарамай "Навбаҳор" рақиби билан деярли тенгма-тенг ўйнади. Хатто 10- дақиқада Аъзам Алиев 24- дақиқада Тоҳир Шамситдиновлар учрашувда ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо ўйинчиларимизга бироз омад етишмади. "Нефтчи"нинг қанотлардан уюштирган қатор ҳужумлари 38- дақиқага келиб фойда келтирди. Жаҳонгир Меҳмоновни ўз жарима майдони ичида қўпол ўйнади деб топган Танташев Акмал Ортиқов қўриқлаган дарвозага пенальти белгилади. Ушбу имкониятдан Шерзод Ҳакимов унумли фойдаланди, 1:0. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда йўл олишди.
Иккинчи бўлим тенг курашлар остида ўтиш билан бир қаторда "дерби" мақомида бўлгани учун кескин курашларга бой ўтди. Буни футболчиларга кўрсатилган сариқ карточкалардан ҳам пайқаш мумкин. Захирадан майдонга туширилган футболчиларимиз гарчи ўйинни кучайтирган бўлишса-да, аммо "Нефтчи" дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқилмади. Ушбу жуфтликдан қай бири чорак финалга йўл олишини Наманганда 31- май куни бўлиб ўтадиган жавоб беллашуви хал қилади.

"Нефтчи" – "Навбаҳор" – 1:0 (1:0). 23 май. Фарғона. "Истиқлол" ўйингоҳи. 1723 томошабин.
Ҳакамлар: И. Танташев – 8,5, А. Қўлдошев – 8,4, Б. Қодиров – 8,4, О. Тўйчибоев - 9
Назоратчи: Р. Айтеков.
"Нефтчи": 16. Абдумавлон Абдужалалов, 5. Ҳамзам Каримов, 7. Акрам Бахритдинов (10. Мўйдин Мамазулумов, 66), 9. Шерзод Ҳакимов, 11. Аббос Махсталиев, 15. Хусниддин Ғофуров, 18. Жавоҳир Расулов (8. Умиджон Қодиров, 56), 20. Дилёр Эрматов, 21. Мухсин Убайдуллаев, 23. Абдураҳмон Абдулхақов, 55. Дмитрий Камаровский (27. Никита Павленко, 81).
"Навбаҳор": 1. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов, 3. Ҳасанбой Эргашев (4. Аббос Отахонов, 46), 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов (77. Азизбек Турғунбоев, 46), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Тоҳир Шамситдинов (22. Рўзимбой Аҳмедов, 80), 44. Дарко Станоевич, 84. Неманья Йованович.
Гол: Ш. Ҳакимов (39, пен.)
Огоҳлантиришлар: А. Абдулҳаков (44), Ж. Расулов (47), У. Қодиров (60), Ш. Ҳакимов (90+1) – Ж. Меҳмонов (38), Д. Жабборов (44), Т. Шамситдинов (55), А. Алиев (58), М. Ғофуров (82).
Четлатиш: А. Саматов (14).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ