pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Хотира турнири якунланди
21.05.2017 18:29

Аввал хабар берганимиздек, Наманган шаҳрида марҳум футбол фахрийлари Николай Лян, Юрий Тен ва Давлат Шабаевларнинг хотираларига бағишланган хотира турнири бошланганди. 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтказилган Республика очиқ турнири ўз якунига етди. Мусобақада да 20 та жамоа иштирок этганлигини қўшимча қилиш жоиз. Дастлаб қатнашчилар гуруҳлардаги ўйинларда майдонга тушишди. Дастлабки босқичда гуруҳда пешқадамликни қўлга киритган энг яхши кўрсаткичга эга учта иккинчи ўрин соҳиблари чорак финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Муросасиз руҳда ўтган учрашувлар якунига кўра «Навбаҳор-Умид» ва «ЎзДонгЖу» жамоалари финалда қатнашиш имконига эга бўлишди. «Навбаҳор-Умид» жамоаси ярим финалда Андижоннинг ФИМИ-1 жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса «ЎзДонгЖу» футболчилари «Баркамол» жамоасидан 5:0 ҳисобида устун келишди. Ҳал қилувчи ўйинда ҳар икки жамоа футболчилари бир-бирларига муносиб тарзда қаршилик кўрсатишди. Якунда асосий вақт давомида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида андижонликлар 4:3 ҳисобида зафар қучишди.
Мусобақанинг ёпилиш маросими катта байрам тантанасига айланиб кетди. Ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаллар ғолиб ва совриндорларга тантанали равишда топширилди. Шу билан биргаликда совриндорларга эсдалик совғалари ҳам топширилди. Бундан ташқари мусобақа учрашувларини кузатган ва ёпилиш маросимига таклиф этилган 20 нафар фахрий футболчилар «Навбаҳор-Умид» футбол мактаби томонидан тақдим этилган фахрий ёрликлар билан тақдирланишди. Мусобақа якунида фахрий футболчилар учун дастурхон ёзилиб, улар бир пиёла чой устида суҳбат қуриб, марҳум футбол фахрийлари ёдга олинди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ