pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Бухоро" - "Навбаҳор": мураббийлар фикри
18.05.2017 23:31

"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб берди: - Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Баҳс оғир ўтишини билганмиз. Жанговор ўйин кўрсатишгани учун йигитларга рахмат айтаман. Уларга қийин вазиятдан чиқиб кетишганига ташаккур билдираман. Шогирдларим 100 фоиз эмас, 200 фоиз кучлари билан ўйнашди. Хабарингиз бор, ҳозирги пайтда "Бухоро" билан очколаримиз тенг. Мусобақа жадвалида 4-5 поғоналарни банд қилиб турибмиз. "Навбаҳор" қўпол ўйнамади, агрессив футбол намойиш қилди. Футболчиларимиз ҳар бир ўйинда худди сўнгги бор майдонга тушаётгандек тушишади. Жорий мавсумда олдимизга кучли бешликда чемпионатни якунлашни мақсад қилганмиз. Шартнома тузилган ҳар бир ўйинчим билан фахрланишимни доимо таъкидлаб келаман. Улар билан йилнинг охиригача яхши натижаларга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Футболда барча ғалаба қозонишни истайди. "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларни кузатган бўлсангиз жамоамиз агрессив ўйин намойиш этганига гувох бўласиз. Бақоевга билан менга берилган қизил карточкага тўхталадиган бўлсам, у билан бирга бирга аввал ўйнаганмиз, бирга ўқиганмиз. Хиссиётлар футбол майдонида бўлади. Майдондан ташқарида биз ўртоқмиз. Йўлакда рўй берган холат учун ҳакамлар ва назоратчидан кечирим сўрайман. Кейинги ўйинларда "Бухоро"га омад тилаб қоламан. Ҳакамлар? "Қўқон-1912"га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда кўргандурсиз нима бўлганини? Яна бир бор айтаман, ҳакамларга бахо бермайман. Ҳар бир ҳакам хато қилади. Буни тушунаман. Коваленкодек рефери ҳам бунга йўл қўйди. Бу футбол. Мураббийлар ва футболчилар ҳам хато қилишади. Дарвозамизга белгиланган учта пенальтилардан бирини Асилбек Аманов қайтаргани учун унга ташаккур билдираман. Энг биринчи амалга оширган трансферим ушбу дарвозабон бўлган. У билан "Пахтакор"даги фаолиятида уч йил бирга ишлаганман. Ойбек Қиличевнинг майдондан четлатилишини нотўғри қарор деб ўйламайман. У рақиби билан туртилиб кетди. Юқорида айтиб ўтганимдек барча хатога йўл қўяди. Футболчилар барчаси бир-бири билан таниш. Эртага албатта улар салом-алик қилишади.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев қатнашди: Анча томошабоп ўйин бўлган бўлсада, биз ҳисобдан қониқиш ҳосил қилмадик. Бугун икки очкони йўқотдик.
- Учинчи пенальти нега Нагаев эмас, Шоғуломовга топширилди?
- У ўзига ишонган ҳолда биздан пенальтини амалга оширишга рухсат олди, биз бунга изн бердик. Лекин пенальти бу лоторея, буюк футболчилар ҳам пенальтини ноаник амалга оширишлари мумкин. Шоғуломовдан келгуси ўйинда гол кутиб қоламан.
- Бугун иккала мураббийлар нега жанжаллашишди?
- Бу ҳолат футболнинг бир бўлаги. Биз Мўминжонов билан яхши муносабатдамиз. Ўйин пайтида ҳар иккала жамоа мураббийлари ва футболчилари қизишиб кетишлари табиий ҳол. Бугун Жасур Ҳасанов анча жиддий жароҳат олди. Унинг соғлиги тўгрисида аниқ маълумотни қўшимча текширишлардан сўнг билиб оламиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ