pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Яна дуранг
18.05.2017 22:38

Олий лиганинг 11- тур ўйинлари доирасида “Навбаҳор” бугун “Бухоро”га қарши сафарда тўп сурди. Муросасиз кечган тўқнашувда ғолиб номи аниқланмади. Айтиш лозимки, учрашувда киритилган барча 6 гол стандарт вазиятлардан сўнг содир бўлди. Қолаверса бош ҳакам Темур Тўхтасинов уч маротаба “Навбаҳор” дарвозаси томон пенальти белгилади.
Биринчи бўлимда мезбонлар тезкор гол уришди. Бурчак тўпидан кейин Кирилл Пасичник учрашувда ҳисобни очди. “Бухорликлар”нинг хурсандчилиги 18- дақиқагача етди холос. Алишер Саматов жарима зарбасини ишлагач, Ойбек Қиличев томонидан ўйинга киритилган тўпни Азизбек Турғунбоев дарвозага жойлаб қўйди, 1:1. Бўлим охиригача “Бухоро”дан Баенко, Нагаев, Вайтцер ва Пасичник, “Навбаҳор”дан Ойбек Қиличев, Жаҳонгир Меҳмонов ва Азиз Турғунбоевлар гол уришга уруниб кўришганди, аммо ҳар сафар дарвозабон ва ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади, баъзан футболчилардан омад юз ўгирди. Иван Нагаев урунишлари фойда келтиравермагач жарима майдонимиз ичида йиқилишга ўтди. 38- дақиқада Тўхтасинов бунинг учун ҳужумчини симуляция ишлади деб топиб, сариқ карточка кўрсатди. Ўйиннинг биринчи ярми сўнггида эса Нагаевнинг иккинчи уруниши жамоасига фойда келтирди. 11 метрли жарима зарбасини Нагаевнинг ўзи голга айлантирди, 2:1. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда йўл олишди.
Иккинчи бўлимда ўйингоҳга тўпланган томошабинлар яна учта голга гувох бўлишди. Дастлаб 51 дақиқада Саматовнинг бурчакдан ошириган тўпини Неманья Йованович боши билан Жабборов қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйди, 2:2. Орадан 13 дақиқа ўтиб яна легионеримиз ўз номига гол ёздирди. Бу сафар Қиличевнинг бурчакдан тўп оширишини Неманья яна боши билан гол билан якунлади, 2:3. Шундан сўнг майдонда кескинлик янада ошди. Танаффус чоғида ҳар икки жамоа бош мураббийлари четлатилиши етмагандек ўйинчилар ҳам ўз эхтиросларини жиловлай олишмади. Қайсидир маънода бош ҳакамнинг ҳам бундай айби бор. Зеро, Тўхтасинов ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборди. Қолмишига 73- дақиқада андижонлик рефери “Навбаҳор” дарвозасига иккинчи бор пенальти белгилашга қарор қилди. Бу сафар у Турғунбоевни айбдор топди. Пенальтидан яна Нагаев унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг майдонда футболчилар ўртасида даханаки жанг ҳам вужудга келди. Натижада Тўхтасинов Ойбек Қиличев ва Эргаш Исмоиловларни майдондан четлатди. Учрашув охирида “лочинлар” ғалаба тугул дурангни ҳам қўлдан бой беришлари мумкин эди. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида бош ҳакам яна бизнинг зараримизга пенальти белгилади. Лекин бу сафар Алишер Шоғуломовнинг зарбасини дарвозабонимиз Асилек Аманов қайтаришни уддалади. Қолган дақиқаларда 3:3 ҳисоби ўзгармади. Шу тариқа “Навбаҳор” кетма-кет учинчи ўйинда дуранг қайд этди. Бир тур аввал “Қўқон-1912” билан учрашув 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, 9- турда “Локомотив” Наманганда дурангга (2:2) имзо чекканди. Дарвоқе, “Навбаҳор”нинг охирги ўтказиб юборган тўрт голининг учтаси пенальтидан бўлганини қўшимча қилиш лозим. Энди жамоамиз навбатдаги ўйинини Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи доирасида “Нефтчи”га қарши Фарғонада ўтказади.

«Бухоро» - «Навбаҳор» - 3:3 (2:1). 18 май. Бухоро. “Бухоро” спорт мажмуаси. 10954 томошабин.
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов - 7,2, З. Абдураҳмонов - 8,3, А. Маражабов - 8,3, И. Худайдатов - 8.
Назоратчи: О. Дачев.
УзПФЛ вакили: А. Фролов.
“Бухоро”: 1. Эркин Жабборов, 3. Бобир Амонов, 5. Кирилл Пасичник, 10. Баҳриддин Ваҳобов (17. Алишер Шоғуломов, 56), 11. Санъат Шихов, 19. Жасур Ҳасанов (8. Ивор Вайтцер, 31), 22. Шоҳруҳ Гадоев, 27. Роббим Ҳасанов (9. Нозим Умуров, 60), 28. Эргаш Исмаилов, 29. Владимир Баенко, 77. Иван Нагаев.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов (20. Алишер Мирзаев, 83), 4. Аббос Отахонов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов (3. Ҳасанбой Эргашев, 90+4), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович.
Голлар: К. Пасичник (2), И. Нагаев (45, пен., 75 пен.)  - А. Турғунбоев (18), Н. Йованович (51, 64).
Огоҳлантиришлар: И. Нагаев (38), Э. Исмоилов (42), В. Баенко (80) – Д. Станоевич (45), Ж. Меҳмонов (72), А. Саматов (80), М. Ғофуров (89), А. Аманов (90+1).
Амалга оширилмаган пенальти: А. Шоғуломов (87, дарвозабон).
Четлатишлар: Э. Исмоилов (80, иккинчи огоҳлантириш) – О. Қиличев (80).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ