pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Аламли мағлубият
17.05.2017 20:32

Ёшлар биринчилигининг 11-турида “Бухоро” жамоаси меҳмони бўлган ёшларимиз якунда йирик ҳисобда имкониятни бой беришди.
Биринчи бўлимдаги ўйин борасида хулоса қилинадиган бўлса ҳисоб бу қадар йирик кўриниш ҳосил қилмаслиги керак эди. Негаки, танаффусга қадар футболчиларимиз анча мазмунли ўйин кўрсатиб кўп жиҳатдан мезбонлардан устунлик ҳам қилишди. Лекин, фойдаланилмаган бир қатор имкониятлар ва бўлим сўнггидаги ягона хато барчасини ўзгартириб юборди. Қарама-қарши ҳужумлар остида ўтган баҳснинг биринчи қисмида ҳар икки жамоада гол уриш учун имкониятлар бўлди. Мезбонлар ўйин бошларида гол уришга ҳам эришишганди. Ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишгани боис гол инобатга олинмади. Биринчи бўлимнинг биринчи ярмида Абдуазиз Султонов икки бор гол уриши мумкин эди. Дастлабкисида дарвозабон футболчимизга имкон бермаган бўлса иккинчи вазиятда зарба йўналиши ноаниқ кетди. Бир вазиятда Султоновнинг тўп оширишидан кейин Билол Тошмирзаев рақиби посбони билан ёлғиз қолганди. Аммо, Шоҳжаҳон Насимов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Ўз навбатида мезбонлардан Алишер Шоғуломов гол уриши мумкин эди. Шоғуломовнинг зарбасини эса Обиджонов бартараф эта олди.
Биринчи бўлимнинг якуний қисмида ҳам футболчиларимиз гол уришга яқин келишганди. Ўз навбатида майдон эгаларида ҳам вазият бўлди. Акобир Тўраевнинг чап қанотдан жарима майдончасига етказиб берган тўпига Алишер Шоғуломов ета олмади. Акс ҳолда Шоғуломов ҳисобни очиш имконига эга бўларди. Бир сафар Тимур Толиповнинг ошириб берган тўпини Илҳом Алибоевга дарвозага йўллаш учун аниқлик етишмади. Кейинги вазиятда эса Толиповнинг 20 метрлардан тепган тўпининг йўналиши ноаниқ кетди. Равшан Хурсановнинг пасидан кейин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан Абдуазиз Султоновга ҳам сўнгги лаҳзада аниқлик етишмади. Вазиятларни голга айлантиришда футболчиларимиздан омадни юз ўгирганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Бўлим якунланиб бораётган бир паллада ҳужумга отланган ёшларимиз марказда тўпни йўқотишларидан мезбонлар самарали фойдаланишди. Қарши ҳужумда Обиджонов билан яккама-якка вазиятга чиққан Акобир Тўраев якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади – 1:0.
Иккинчи бўлимда ўйинни бориши умуман ўзгариб кетди. Бўлим бошларида чамаси 18 метрлардан жарима тўпини ишлаб олган мезбонлар ҳисобдаги фарқни иккитага оширишди. Бу вазиятда Алишер Шоғуломов жарима тўпини аниқ амалга оширди. Тез орада Жамшид Ҳасанов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва Обиджонов дарвозасини учинчи бор нишонга олди. Тезкор голллар футболчиларимизни руҳий томондан тушкунликка тушириб қўйди. Бундан эса мезбонлар самарали фойдаланишга уриниб кўришди. Бухороликлар бир нечта имкониятга эга бўлиб, ўйин охирларида уларнинг иккитасидан самарали фойдаланишди. Аввалига Беҳруз Зайниддинов кейин эса Баҳром Нарзуллаевлар ҳам ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Майдон эгаларининг голларига жавоб қайтариш имкони бўлсада Абдуазиз Султонов, Равшан Хурсанов ва Юнусбек Абдувоҳидовлар вазиятларни голга айлантира олишмади. Султоновнинг чиройли тарзда тепган тўпига аниқлик етишмаган бўлса Хурсановнинг тепган тўпини Насимов майдон ташқарисига чиқариб юборди. Иккинчи бўлимда ёшларимиз жисмоний томондан чарчаб қолишгани ва захира ўриндиғини қисқа эканлиги сабабли рақибга муносиб тарзда қаршилик кўрсата олмай аламли мағлубиятга учраганликларини ҳам қўшимча қилиш жоиз.
“Бухоро” – “Навбаҳор” – 5:0 (1:0). 17 май. Бухоро. “Умид” ўйингоҳи. 985 томошабин.
Ҳакамлар: И.Худойдотов – 8,3, Ш.Раҳматов – 8,4, А.Ғиёсов – 8,1, А.Ляпин - 9.
Назоратчи – О.Дачев.
"Бухоро": 25. Ш.Насимов, 3. М.Жумаев, 11. А.Тўраев, 14. М.Муҳиддинов (61. Б.Зайниддинов, 75), 16. Жамшид Ҳасанов (Б.Ҳасанов, 75), 17. И.Вайцер (29. Э.Дилмуродов, 46), 18. И.Холиқов (93. Б.Нарзуллаев, 56), 19. Х.Олимов (87. А.Жўраев, 70), 23. С.Каримов, 33. Н.Ҳасанов, 85. А.Шоғуломов (2. Б.Бозоров, 52).
“Навбаҳор”: 1. И.Обиджонов, 9. Р.Хурсанов (16. Ю.Абдувоҳидов, 78), 10. И.Алибоев, 14. Ш.Ҳамидов (48. А.Мамадалиев, 54), 21. Б.Тошмирзаев, 26. Ж.Олимжонов, 33. А.Султанов, 51. А.Холдоров, 63. И.Сиддиқжанов, 88. А.Нишонбоев, 99. Т.Толипов.
Голлар: А.Тўраев (44), А.Шоғуломов (49), Ж.Ҳасанов (51), Б.Зайниддинов (78), Б.Нарзуллаев (88).
Огоҳлантиришлар: А.Холдоров (53), А.Султонов (74).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ