pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Хотира турнири бошланди
16.05.2017 15:33

Бугун Наманган вилоят футболига ўзларининг улкан меҳнатларини қўшган марҳум футбол фахрийлари Николай Лян, Юрий Тен ва Давлат Шабаевларнинг хотираларига бағишланган хотира турнири бошланди.  2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтказилаётган Республика очиқ турнирида 20 та жамоа бешта гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди. Мусобақа ўйинлари “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби ва “Баркамол Авлод” ўйингоҳи майдонларида бўлиб ўтмоқда. Турнирда вилоятимиз туман терма жамоалари билан бир қаторда Андижон, Фарғона ва Қўқон шаҳри жамоалари ҳам қатнашаётганлигини қўшимча қилиш жоиз.
Гуруҳлар таркиби
“А” гуруҳи: “Навбаҳор-Умид” (Наманган), “Умид” (Янгиқўрғон), “ФИМИ” (Андижон), Мингбулоқ туман терма жамоаси;
“В” гуруҳи: “Баркамол” (Наманган), “ФИМИ-2” (Андижон), 15-ДИМИ (Наманган), “Қўқон” (Қўқон);
“С” гуруҳи: “Обод” (Наманган), 15-ДИМИ-2 (Наманган), Уйчи т. т. ж., Андижон ш. т. ж.;
“Д” гуруҳи: “ЎзДонг-Жу” (Андижон), “Қўқон-1912” (Қўқон), “Норин” (Ҳақулобод), Учқўрғон т. т. ж.;
“Е” гуруҳи: “Нефтчи” (Фарғона), “Азия” (Андижон), “Навбаҳор-2007” (Наманган), 1-БЎСМ (Наманган).
Бугун куннинг биринчи ярмида мусобақанинг дастлабки тур учрашувлари бўлиб ўтди.
1-тур, 16 май
“Навбаҳор-Умид” – “ФИМИ” – 3:0
“Умид” – Мингбулоқ т. т. ж. – 0:1
“Баркамол” – 15-ДИМИ – 1:1
“ФИМИ-2” – “Қўқон” – 2:1
“Обод” – 15-ДИМИ-2 – 0:0
Уйчи т. т. ж. – Андижон ш. т. ж. – 0:2
“ЎзДонг-Жу” – “Норин” – 3:1
Учқўрғон т. т. ж. – “Қўқон-1912” – 2:1
“Нефтчи” – “Навбаҳор-2007”, “Азия” – 1-БЎСМ учрашувлари бугун кечки пайт ўтказилади.
Мусобақанинг гуруҳ босқичи 18 май куни якунига етади. Гуруҳларда пешқадамликни қўлга киритган ва энг яхши кўрсаткичга эга учта иккинчи ўрин соҳиблари чорак финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Турнирнинг ҳал қилувчи финал ўйини эса 20 май санасига режалаштирилган. Эртага соат 10.30да  “Навбаҳор-Умид” футбол мактабида хотира турнирини очилиш маросими бўлиб ўтади. Ташкилотчилар мазкур мусобақанинг очилиш маросимига Наманган футболи фахрийларини таклиф этишган. Очилиш маросимида қатнашишни истаган мухлисларни “Навбаҳор-Умид” футбол мактабига таклиф этамиз.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ