pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Водий дербиси"да дуранг
12.05.2017 21:07

Олий лига 10- тур учрашувлари доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди. Муросасиз курашларга бой ва ҳужумкор руҳда ўтган беллашувда ғолиб аниқланмади.
Илк дақиқалардан икки жамоа футболчилари тўпга эгалик қилиш ва майдонда ҳар бир қарич ер учун эгалик бўлиш мақсадида шиддатли футбол намойиш этишди. Бунинг натинжасида марказий ҳимоячимиз Ғиёсжон Комилов жиддий жарохат олиб, майдонни тарк этди. Тайм ўрталарига келиб “Навбаҳор”нинг ташкил этган босими ўз самарасини келтирди. Ойбек Қиличев жарима тўпини ўйинга киритгач “Қўқон-1912” жарима майдонида юзага келган пала-партишликдан Неманья Йованович унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда йўл олишди.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби кескин вазиятларга бой, кўплаб қарама-қарши ҳужумлар остида ўтди. 67- дақиқада Меҳмоновнинг қанотдан оширгани тўпини Отахонов дарвозага тўғирлай олмади. Аббосга бу вазиятда бироз омад етишмади. Ўйингоҳга йиғилган мухлислар сўнгги дақиқаларгача “Навбаҳор”нинг ғалабасига умид қилиб туришганди. Аммо бош ҳакам бунга йўл қўймади. 87- дақиқада Жавоҳир Сиддиқовни Аббос Отахонов ўз жарима майдонида қўполлик ишлатиб тўхтатди деб топган Коваленко дарвозамизга пенальти белгилади. Мурод Холмуҳаммедовнинг амалга оширган биринчи уруниши гарчи гол билан якун топган бўлса-да, рефери голни инобатга олмади. Иккинчи урунишдан ҳам Холмуҳаммедов мўлжалда адашмади. Шундай қилиб “Водий дербиси”да жамоалар дурангга имзо чекишиди.

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1 (1:0). 12 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 20220 томошабин.
Ҳакамлар: В. Коваленко – 8,7, М. Саидқосимов – 8,6, А. Цапенко – 8,4, Ж. Мухторов - 8.
Назоратчи – С. Эрматов.
ПФЛ вакили – А. Иноятов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов, 4. Аббос Отахонов, 5. Ғиёсжон Комилов (44. Дарко Станоевич, 7), 7. Ойбек Қиличев (11. Абдуазиз Султонов, 81), 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович (8. Равшан Хурсанов, 65).
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев (8. Собир Ҳамидов, 75), 10. Жавоҳир Сиддиқов, 19. Суҳроб Бердиев (11. Андрей Сидоров, 46), 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов (7. Жамшид Ҳасанов, 46), 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Голлар: Н. Йованович (23) – М. Холмуҳаммедов (90).
Огоҳлантиришлар: А. Алиев (37), А. Саматов (54), М. Ғофуров (59), А. Турғунбоев (67), Д. Жабборов (89) – Д. Гожкович (25), А. Мерзляков (90+3).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

15

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ