pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912": ПРЕВЬЮ
11.05.2017 22:52

Эртага жамоамиз ўз майдонида Олий лига 10- тур ўйинлари доирасида “Қўқон-1912” клубини қабул қилади. "Водий дербиси" мақомидаги мазкур ўйинга томонлар муносиб ҳозирлик кўришди. Бугун соат 18:00 да "Қўқон-1912", 19:00 да эса "Навбаҳор" "Марказий" ўйингоҳда сўнгги машғулотни ўтказишди. Ушбу учрашув барчанинг диққат марказида турибди. Боиси, мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган қўқонликларни "лочинлар" таъқиб қилиб боришмоқда. Эртангги ўйинга меҳмон жамоанинг икки мингга яқин мухлисларини Наманганга келиши  кутилмоқда. Жорий мавсумда томошабин тўплаш бўйича "Навбаҳор" энг яхши уч кўрсаткичга эга бўлиб турганини ҳам қўшича қилиш лозим. Шу боис ўйингоҳ томошабинлар билан тўлишини тахмин қилиш қийин эмас.
Ўзаро ўйинлар тарихида олий лига доирасида жамоалар 22 бор ўзаро дуч келишган. Шундан 15 та баҳс “Навбаҳор” ғалабаси билан якунланган. Учта учрашувда дуранг қайд этилган бўлса, тўртта ўйинда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати 49-24, “Навбаҳор” фойдасига. Ўтган йили "Марказий" ўйингоҳда "навбаҳорчилар" ушбу рақиб устидан йирик 5:1 ҳисобида зафар қучишганди. Миржалол Курбоновнинг голига Игорь Голбан, Дилшод Жабборов ва Олександр Пишур (3 та) жавоб қайтаришганди. "Навбаҳор" майдонида "Қўқон-1912" умуман очко олмаган. Барча 11 та ўйинда қўқонликлар мағлубият билан ортга қайтишган. Сўнгги уч қарама-қаршиликда рақиб биттадан гол урмоқда.
Наманганда ўтган барча учрашувлар
1992 йил
"Навбаҳор" - "Темирйўлчи" - 2:0.
Голлар: К.Ферханов (26), С.Арслонов (78).
1993 йил
"Навбаҳор" - "Темирйўлчи" - 2:1.
Голлар: В.Келдиев (1,86) - О.Алиев (75).
1994 йил
"Навбаҳор" - "Темирйўлчи" - 1:0.
Гол: Қ.Абдуқодиров (89).
1995 йил
"Навбаҳор" - "Темирйўлчи" - 4:1.
Голлар: З.Мусабоев (2,5,10), О.Шацких (8) - О.Алиев (4).
1998 йил
"Навбаҳор" - "Темирйўлчи" - 4:2.
Голлар: Ш.Назаров (28), З.Мусабоев (43,47), Э.Гамбаров (76) - Эргашев (50), Р.Абдуллаев (90).
1999 йил
"Навбаҳор" - "Темирйўлчи" - 2:1.
Голлар: С.Турсунов (9), А.Солиев (62) - С.Қурбонов (66).
2000 йил
"Навбаҳор" - "Темирйўлчи" - 5:4.
Голлар: Ш.Раҳмонқулов (23-пен., 58), Х.Ирисбеков (28-автогол),
Ш.Мирхолдиршоев (34), Р.Ғофуров (76) - Ж.Чилматов (9), И.Эргашев (11-п.), М.Абдуллаев (32), М.Назарматов (81).
2002 йил
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" - 2:0.
Голлар: С.Асқаралиев (20), Ш.Мирхолдиршоев (70).
2003 йил
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" - 5:1.
Голлар: С.Андреев (8,65), Ш.Мирхолдиршоев (58), А.Кундинок (76), Ш.Юсупов (81-автогол) - М.Абдувалиев (5).
2015 йил
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" - 2:1.
Голлар: Ш.Эркинов (51,71) – Ф.Ҳасанбоев (41).
2016 йил
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" - 5:1.
Голлар: И.Голбан (24), О.Пишур (33,72,78), Д.Жабборов (39) – М.Қурбонов (9).
Эслатиб ўтамиз, эртага соат 18:00 да старт оладиган “Қўқон-1912”га қарши учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ