pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Кичик “дерби”да имконият бой берилди
11.05.2017 18:26

Ёшлар биринчилигидан ўрин олган кичик “водий дерби”сида Наманганда меҳмон бўлган “Қўқон-1912” жамоаси 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ушбу учрашувда ижобий натижа қайд этиш орқали ёшларимизда мусобақа жадвалида юқорилаш имконияти вужудга келганди. Аммо, фойдаланилмаган имкониятлар ва иккинчи бўлимдаги иккита хато бунга имкон бермади.
Учрашувнинг биринчи бўлими бироз зерикарлироқ ўтган бўлсада дарвозалар олдида бир қатор хавфли вазиятлар кузатилди. Ўйин бошларида Илҳом Алибоев ҳисобни очиш имконига эга бўлганди. Лекин, Алибоев якуний зарбани беришда хатога йўл қўйди. Меҳмонлар тез орада Маъмуржон Раҳимов ижросидаги хавфли жарима зарбаси билан жавоб қайтаришди. Раҳимовнинг дарвозага йўллаган тўпини Исроил Обиджонов майдон ташқарисига чиқариб юборди. Танаффусга қадар ёшларимизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар юзага келишига қарамай ҳисобни очишни имкони бўлмади. Биргина Илҳом Алибоев сўнгги сонияларда аниқроқ ҳаракат қилганида “хет-трик”ни ҳам нишонлаши мумкин эди. Қўқонликлардан эса Аҳмаджоновда ҳисобни ўзгартириш имкони юзага келганди. Обиджонов ўз постида ишончли ўйнаб, меҳмонларга гол уриш имкониятини туҳфа қилмади.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар худди биринчи бўлимдаги каби ҳаракат қилишди. Олдингисидан фарқли ўлароқ ҳужумлар ташкил этилган бўлсада чин маънодаги хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. 69-дақиқага келиб, меҳмонлар ҳисобни очишга эришишди. Танаффусдан кейин захирадан майдонга туширилган Бахтиёр Абдубаннонов чап қанотдан бошланган ҳужумни самарали якунлаб яқин масофадан аниқ зарба йўллай олди. Голдан кейин футболчиларимиз вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди. Ана шундай ҳужумлардан бири ҳисобни тенглашишига сабабчи бўлиши мумкин эди. Бироқ, Илҳом Алибоев Тимур Толиповнинг ошириб берган тўпини дарвозага йўллашда хатога йўл қўйди. Орадан кўп вақт ўтмай эса Муҳаммаданас Ҳасанов 19 метрлардан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Учрашувнинг қолган вақти давомида ёшларимиз ҳеч бўлмаганда жавоб тўпини киритишни ҳам уддасидан чиқа олишмади.
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” - 0:2 (0:0). 11 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 452 томошабин.
Ҳакамлар: Ж.Мухторов – 8,2, Р.Одилов – 8,3, М.Нехочин – 8,1, А.Ражаббаев – 8.
Назоратчи – С.Эрматов.
“Навбаҳор”: 1. Исроил Обиджонов, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Илҳом Алибоев, 14. Ҳожиакбар Юнусов, 16. Ғолиббек Каримов, 21. Билолхон Тошмирзаев (63. Искандар Сиддиқжанов, 81), 26. Жавоҳир Олимжонов, 27. Равшан Хурсанов (51. Акбарали Холдоров, 34), 35. Алишер Мирзаев (28. Музаффар Абдуллаев, 90), 88. Абдулазиз Нишанбаев (48. Аҳмаджон Мамадалиев, 60), 99. Тимур Толипов.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тулашев (70. Мухсинжон Баротов, 90+1), 6. Дилшод Баратов (23. Дадахон Сулаймонов, 70), 10. Иброҳим Мухторов (8. Бахтиёр Абдубаннонов, 64), 15. Иброҳим Аҳмаджонов (7. Рамзбек Исақов, 82), 18. Исмоил Охунжонов, 19. Достонбек Мелиқўзиев (11. Иброҳим Усмонов, 82), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (26. Авазбек Юсуфжонов, 88), 24. Маъмуржон Раҳимов, 28. Авазхон Маматхўжаев, 29. Иқболжон Маликжонов.
Голлар: Б.Абдубаннонов (69), М.Ҳасанов (83).
Огоҳлантиришлар: И.Бойдедаев (65), Ҳ.Юнусов (82) - Д.Мелиқўзиев (13), А.Маматхўжаев (74), И.Абдуллаев (78).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ