pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тарбияланувчиларимиз совриндор сифатида қайтишди
10.05.2017 13:51

Аввал Бухоро шаҳрида 1979 йили “Пахтакор” жамоаси сафида авиаҳалокатга учраган Равиль Агишев ва Владимир Собировларнинг хотирасига бағишлаб республика турнири бошланганлиги ҳақида хабар бергандик. 9 май Хотира ва Қадрлаш куни арафасида кўҳна шаҳарда ташкил этилган мусобақа якунига етди. Икки ёш тоифасида ўтказилган турнирда иккита жамоа билан иштирок этган тарбияланувчиларимиз Наманганга ғолиб ва совриндор сифатида қайтишди. 2001 йилда туғилган ўсмирларимиз финалда Бухоро терма жамоаси вакилларини 2:0 ҳисобид мағлубиятга учратиб, турнир ғолиблигини қўлга киритишди. Ушбу ёш тоифасидаги футболчиларимиз гуруҳ босқида пешқадам бўлишгач ярим финалда самарқандлик тенгқурларидан устун келишганди - 2:0. Мусобақа якунига кўра тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Бобуршоҳ Собиров энг яхши ҳужумчи номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилди.
2004 йилда туғилган футболчиларимиз учинчи ўрин билан чекланишди. Бу ёш тоифасидаги тарбияланувчиларимиз ҳам гуруҳ босқичини иккита ғалаба билан якунлашганди. Ярим финалда ўсмирларимиз бухороликлар билан баҳс олиб боришди. Мезбон жамоа билан ўтган учрашувда вакилларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Турнир низомига кўра ярим финалда мағлуб бўлган жамоалар ҳам совриндор сифатида эътироф этилишди.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

21

8

32

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

22

6

27

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ