pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз мағлуб бўлишди
28.04.2017 02:20

 

Ёшлар биринчилигининг 8-турида Тошкентда “Пахтакор” жамоаси меҳмони бўлган ёшларимиз 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. шу ўринда футболчиларимизга бироз омад ҳам етишмаганлигини қўшимча қилиш жоиз. Қолаверса ўйин бошидаги тезкор гол ҳам вакилларимизнинг зарарига ишлади. Тошкентликлар эса қўлга киритилган ғалабадан сўнг очколари сонини 15 тага етказиб олишди ва мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб олишди. 
Учрашувни мезбонлар ҳужумкор руҳда бошлашди. Натижада “Пахтакор” ёшлари биринчи бўлимнинг тенг ярми ўтгунга қадар икки бор гол уришга эришишди. Дастлаб, Содуллаев жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни самарали якунлаб ҳисобни очди. 22-дақиқа ўтиб бораётган бир паллада Георгий Аҳмедов жарима майдони марказидан аниқ зарба йўллаб иккинчи голга муаллифлик қилди. Икки голдан кейин футболчиларимиз вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга ўтишди. Лекин, танаффусга қадар майдон эгалари дарвозасини нишонга олиш насиб этмади.
Иккинчи бўлим бошида вакилларимиз “Пахтакор” дарвозасини нишонга олишни уддасидан чиқишди. Абдуазиз Султонов Билол Тошмирзаевнинг узатиб берган тўпини жарима майдончаси ичида ўзига бўйсиндириб олгач, 11 метрлардан аниқ зарба йўллашни уддасидан чиқди. Ўйиннинг кейинги вақти давомида футболчиларимиз дурангни таъминлаш мақсадида тўп суришди. Натижада бир қатор ҳужумлар ташкил этилди. Гол уриш учун Илҳом Алибоев, Абдуазиз Султоновларда яхшигина имкониятлар бўлишига қарамай, ёшларимиз дурангни таъминловчи голни рақиб дарвозасига уришни уддасидан чиқа олишмади. Аксинча ўйин якунланиши арафасида мезбонлар қарши ҳужумдан сўнг учинчи голни уришга эришишди.
“Пахтакор” – “Навбаҳор” – 3:1 (2:0). 27 апрель. Қибрай. 104 томошабин.
Ҳакамлар: Қ.Расулов – 8,2, Х.Набиев – 8,0, О.Қосимов – 8,5, Ш.Насибуллаев – 8.
Назоратчи – Х.Мухторов.
"Пахтакор": Ҳ.Жўраев (У.Ҳамроев, 46), И.Турғунбоев, Ж.Эрмаматов, И.Йўлдошев, Г.Аҳмедов (Б.Соатов, 81), С.Сатторов, К.Саидазимов, Ж.Юсупов (Р.Жўраев, 67), Б.Содуллаев, Д.Иброҳимов (А.Собиржонов, 46), Ш.Маҳмудҳожиев (И.Ғанихонов, 60).
"Навбаҳор": И.Обиджонов (Н.Ашурматов, 46), Ж.Олимжонов, Ҳ.Юнусов, М.Абдуллаев (Ш.Ҳамидов, 54), Б.Тошмирзаев (Ю.Абдувоҳидов, 79), А.Мамадалиев (И.Абдураимов, 68), И.Бойдадаев, А.Султонов, И.Сиддиқжанов, И.Алибоев (А.Собиров, 86), А.Нишонбоев.
Голлар: Б.Содуллаев (11), Г.Аҳмедов (22), А.Собиржанов (89) – А.Султонов (48),
Огоҳлантиришлар: С.Саттаров (18), К.Саидазимов (75), Р.Жўраев (90) – А.Мамадалиев (30), Ҳ.Юнусов (90 + 2).
Четлатиш: К.Саидазимов (75).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ