pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Қиличевнинг голи ғалаба келтирди
22.04.2017 18:01

Олий лиганинг 7- тур беллашувлари бугун ўз поёнига етди. Мазкур тур доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” клубини қабул қилди. Учрашув тақдирини жарима зарбаси хал қилди.
Биринчи бўлим тўла футболчиларимиз устунлигида ўтди. 33- бўлимда Таран яқин масофадан гол ура олмагани ва Ғуломхўжаев хавфли тўп узатиши хавфли чиққанини инобатга олмаганда, "Шўртан" дарвозамиз олдида бошқа тахдид сола олмади. Вакилларимиздан эса Неманья Йовановичнинг "иккинчи қават"даги фаоллиги, Мирзоҳид Ғофуровнинг ўнг қанотдан катта тезликда олдинга ўтиши, Аҳмедовнинг кучли зарбалари меҳмонларни хавотирланишга сабаб бўлди. Аммо беллашувнинг биринчи ярмида ўйингоҳга йиғилган томошабинлар гол кўришмади.
Танаффусдан сўнг "Шўртан" ўйинида бироз ижобий ўзгариш бўлди. Аммо дарвозабонимиз ва ҳимоячиларимизнинг ишончли ўйини рақибга гол уриш учун имкон қолдирмади. 57- дақиқада Йованович ҳисобни очишга яқин келганди. Неманьянинг чалқанча усулда йўллаган зарбасини Тожибоев бартараф этишга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтгач яна легионеримизда қулай имкон вужудга келганди, бироқ яна омад ундан юз ўгирди. Учрашув якунланишига 12 дақиқа қолганида ниҳоят футболчиларимиз ўз мақсадларига эришишди. "Навбаҳор" жарима тўпи ишлади. Ойбек Қиличев стандарт вазиятдан унумли фойдаланиб, учрашувда ҳисобни очди. Қўшиб берилган дақиқаларда жамоамиз иккинчи тўпни ҳам ғузорликлар дарвозасига жойлаши мумкин эди. Фақатгина Мансур Саидовнинг ноаниқ зарбаси бунга тўсқинлик қилди. Шу тариқа учрашувдаги ягона гол "навбаҳорчилар"га уч очкони тақдим қилди.

“Навбаҳор” – “Шўртан” – 1:0 (0:0). 22 апрель. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: И. Танташев, Х. Шодмонов, А. Қўлдошев, Д. Жалимов.
Назоратчи – А. Абдуллаев.
"Навбаҳор": 30. Асилбек Аманов, 4. Аббос Отахонов (77.Азиз Турғунбоев, 46, 10. Мансур Саидов, 63), 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (33. Тоҳир Шамшитдинов, 81), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 84. Неманья Йованович.
“Шўртан”: 1. Элдор Тожибоев, 3. Азиз Ғуломхўжаев (29. Қадамбой Нурметов, 81), 9. Игорь Таран (10. Олександр Пишур, 83), 11. Зафар Полвонов, 14. Умарбек Эшмуродов, 15. Обид Жўрабоев, 18. Элдор Бойматов, 19. Маъруфхон Муродов (17. Ғулом Раҳмонов, 65), 22. Сирож Хамроев, 27. Сардор Собирхўжаев, 77. Отабек Нарзуллаев.
Гол: О. Қиличев (78).
Огоҳлантиришлар: А. Отахонов (29) - С. Ҳамроев (7), О. Жўрабоев (45+2).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ