pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бекободдан очко билан қайтдик
15.04.2017 19:53

Бугун "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионати 6- тур беллашувлари доирасида меҳмонда Бекободнинг "Металлург" клубига қарши майдонга тушди. Муросасиз курашларга бой тарзда кечган тўқнашувда нурсиз дуранг кузатилди.
Биринчи бўлимда ўйин борасида устунлик "лочинлар" устунлигида бўлди дейиш мумкин. Чунки Азиз Турғунбоевнинг зарбалари, Хасанбой Эргашевнинг қанотдан тўп узатишлари, Йовановичнинг иккинчи қаватдаги фаоллиги мезбонларнинг ҳужумларига қараганда хавфлироқ чиқди. "Металлург" вакилларидан Дилмурод Каримов, Вусол Магерамов ва Зохид Абдуллаев гол уриш учун урунганлари, бироқ бу ҳаракатлар бесамар якунланганини айтиш лозим.
Иккинчи бўлимда "навбаҳорчилар" ҳимояда бехато ҳаракат қилишга урунганликлари боис олдинги чизиқда хавфли вазиятлар кўп содир бўлмади. Ўйиннинг иккинчи ярмида жамоамиздан Мансур Саидов ва Хасанбой Эргашевларда бўлган вазият эсда қоларли бўлди. "Металлург" ҳужумчиси Зохид Абдуллаев ҳам дарвозамиз олдида бир нечта қулай вазиятларни вужудга келтириб турди. Шунингдек шу куни дарвозабонимиз Асилбек Амановнинг ҳам ишончли ўйини тақсинга лойиқ. Айнан у бир неча вазиятда "Навбаҳор"ни голдан қутқарди. Учрашув якунига қадар дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

“Металлург” – “Навбаҳор” - 0:0 (0:0). 15 апрель. Бекобод. “Металлург” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Х. Рўзиев, О. Абдувосилов, С. Шоюсупов, О. Тўйчибоев.
Назоратчи – С. Нажафалиев.
“Металлург”: 1.Зафар Сафаров, 3.Вусол Магерамов, 4.Хикмат Хошимов, 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов (8.Аюбхон Нуъмонов, 57), 11.Мурод Тошматов, 13.Санжар Кодиркулов (77.Дониёр Исмоилов, 68), 15.Зохид Абдуллаев, 17.Мирғиёс Сулаймонов, 40.Ислом Қобилов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов (95.Тимур Усмонов, 76).
“Навбаҳор”: 30.Асилбек Аманов, 2.Алишер Саматов, 3.Хасан Эргашев, 5.Ғиёс Комилов, 9.Дилшод Жабборов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич ((10. Мансур Саидов, 46), 77.Азиз Турғунбоев (22.Рўзим Аҳмедов, 55), 84.Неманья Йованович.
Огоҳлантиришлар: М. Тошматов (23), З. Абдуллаев (28) - Ж. Жабборов (7), Н. Йованович (33), Ж. Меҳмонов (54), А. Алиев (59).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ