pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимизнинг узоқ кутилган ғалабаси
14.04.2017 20:28

Бугун "Навбаҳор" ўринбосарлари Ёшлар биринчилиги 6- тур ўйинлари доирасида "Металлург" клубидаги тенгқурларига қарши ўзаро куч синашишди. Кетма-кет бешта ғалабасиз ўйинлардан сўнг вакилларимиз сафардан уч очко билан қайтишни уддасидан чиқишди.
Биринчи бўлимда майдон эгалари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бош ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини гарчи дарвозабонимиз Обиджонов қайтарган бўлса-да, қайтган тўпни Улуғбек Худоёров дарвозамизга кириди. Бу гол танаффусга қадар ягоналигича қолди.
Учрашувнинг иккинчи ярмини эса "ёш навбаҳорчилар" ҳужумкор руҳда ўтказиб тўрт маротаба рақиб дарвозасини ишғол этишди. Бироқ, фақатгина иккита гол инобатга олинди. Ҳакамлар бригдаси голларидан бири ўйиндан ташқари холатдан урилди деб топишган бўлишса, яна бир вазиятда тўп дарвоза чизиғини кесмади деб ҳисоблашди. Шунга қарамай ёшларимиз сафардан ғалаба билан қайтишининг иложини топишди. Қанотлардан ташкил қилинган ҳужумлар футболчиларимизга самара келтирди. Захирадан майдонга тушган Илҳом Алибоевнинг ва Абдулазиз Нишонбоевнинг бош билан урган голлари якунда Шуҳрат Қорабоев шогирдларига уч очкони таъминлади.

"Металлург" - "Навбаҳор" - 1:2 (1:0). 14 апрель. Бекобод. "Кимёгар" ўйингоҳи.
"Металлург": Тимур Тўйчиев, Асомиддин Абдураҳмонов, Азамжон Самижонов, Улуғбек Худоёров, Муҳаммадодил Султонов, Умид Раҳимов, Аброрбек Тошқўзиев, Худойшукур Сатторов, Зуҳрилло Бобоев, Зокиржон Аҳмаджонов, Муҳаммад Азам Нурматов.
"Навбаҳор": 1. Исроил Обиджонов, 4. Жавоҳир Олимжонов, 5. Тимур Толипов (2. Билол Тошмирзаев, 46), 8. Равшан Хурсанов (3. Юнус Абдувоҳидов, 70), Шахзодбек Ҳамидов, 16. Аҳмад Мамадалиев  (70. Илҳом Алибоев, 46), 17. Илҳом Бойдедаев, 22. Абдуазиз Султонов, 30. Искандар Сидиқжонов, 48. Акбарали Холдоров (26. Ислом Абдуқодиров, 75), 77. Абдулазиз Нишонбоев,
Голлар: У. Худоёров (29) - И. Алибоев (86), А. Нишонбоев (88).
Амалга оширилмаган пенальти: У. Худоёров (29).
Четлатиш: Х. Сатторов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

15

11

35

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

15

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Бунёдкор

15

5

21

8. Машъал

15

5

20

9. Металлург

15

6

20

10. Қизилқум

15

5

20

11. Динамо

15

4

19

12. Навбахор

15

4

19

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ