pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Эргашев ва Ғофуровнинг ўйин борасидаги фикрлари
08.04.2017 12:28

Кеча бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг ягона гол муаллифи Хасанбой Эргашев ва ярим ҳимоячимиз Мирзоҳид Ғофуров ўйин тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

"Ўйин жуда қийин бўлди. Чунки "Машъал" жамоаси яхши шаклланган. Муборакликларнинг таркибидаги ўйинчилар кўп йилдан буён бирга тўп тепади. Учрашувда голим билан "Навбаҳор" ғалабасини таъминлаганимдан хурсандман. Барчамиз мухлисларимизни келгуси беллашувларда ҳам хушнуд этишда давом этамиз деган умиддаман. Бунинг учун борр кучимимиз билан ҳаракат қиламиз. Гол уришимни кутганмидим? Тўғрисини айтсам - йўқ. Биринчи ўйинимда тўпга илк тегинишим омад келтирди", - деди Хасанбой Эргашев.

"Собиқ жамоага қарши ўйнаш доимо оғир кечади. Бир тарафдан "Машъал"да кўп йиллар тўп тепган бўлсам, иккинчи томондан эса ўзимнинг она шаҳрим шарафи турибди. Ичимдан турли хиссиётлар ўтди. Лекин футболчи профессионал бўлиши керак. Чунки яшил майдонга тушгандан сўнг собиқ жамоангиз ҳам рақибга айланади. Майдондан ташқарида эса яна қадрдончилик давом эттирилади. Профессионал даражада ўйнайдиган футболчи ўзини доимо шундай тутиши зарур. Гол урганимда нишонлармидим? Қийин савол бўлди. Назаримда икки тарафни ҳам ранжитмаган холда меъёрида хурсандчилик қилган бўлар эдим", - деди Ғофуров.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 23-тур

01.10.2017


Ўтган ўйинлар

21/09 Шўртан - Навбаҳор 3:3

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

 

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

21

14

45

2

Насаф

21

12

38

3

Пахтакор

21

11

38

4

Бухоро

22

11

38

5

Бунёдкор

22

10

38

6

Машъал

21

9

34

7

Қўқон-1912

22

9

34

8

Навбахор

22

8

33

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

22

9

29

11

Қизилқум

21

6

26

12

Сўғдиёна

21

6

23

13

Динамо

22

5

22

14

Шўртан

22

6

20

15

Нефтчи

22

2

14

16

Обод

22

2

9


 

Олий лига-2017

29/09 "Обод" - "Локомотив"

30/09 "Бунёдкор" - "Машъал"

30/09 "Бухоро" - "Металлург"

30/09 "Қўқон-1912" - "Шўртан"

30/09 "Сўғдиёна" - "Динамо"

30/09 "Олмалиқ" - "Нефтчи"

30/09 "Насаф" - "Қизилқум"

01/10 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ