pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Эргашев ғалабани таъминлади
07.04.2017 19:34

Ўзбекистон чемпионти 5- тур ўйинлари доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” клубини қилди. Асабий кечган беллашувда “лочинлар” минимал ҳисобда ғалабани қўлга киритишди.
Биринчи бўлим мезбонлар устунлигида ўтди. Жамоамиз “Машъал” дарвозаси олдида асосан хавфли вазиятларни стандартлардан содир қилишди. Жарима ва бурчак тўплари голга айланишига ноаниқлик бироз панд берди. Хаводаги тўп учун курашларда “лочинлар” рақибдан устун чиқишди. 20- дақиқада Тоҳир Шамшитдинов, 33- дақиқада Дилшод Жабборовнинг олис масофадан йўллаган зарбалари “Машъал” футболчиларини хавотирланишига сабабчи бўлди. Рақиб ўйинчиларидан Зафар Тўраевнинг бир қатор тепган тўплари хавли тус олганини айтиш лозим. Аммо учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсизлигини жамоалар сақлаб қолишди.
Учрашувнинг иккинчи ярми ҳам “Навбаҳор” устунлигида ўтди дейиш мумкин. 69- дақиқага келиб майдон эгалари ўз мақсадларига етишди. Азиз Турғунбоевнинг ўнг бурчакдан жарима майдонига тўп оширишидан сўнг пала-партишлик юзага келди. Бундан эса захирадан майдонга тушган Хасанбой Эргашев унумли фойдаланиб, Илёсов қўриқлаган дарвозага тўпни жойлади. Эргашев "Навбаҳор" сафида мавсумдаги дебют ўйинини ўкатзганини ҳам қўшимча қилиш лозим. Гол урилган вазиятда “Машъал” сардори Зафар Тўраев бош ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. Орадан икки дақиқа ўтгач Тўраев иккинчи бор сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Камчиликда қолган меҳмонлар учрашув охиригача ҳисобдаги мувозанатни тиклашларига ҳимоячиларимиз йўл қўйишмади. 5- турда "Локомотив" ва "Насаф" жамоалари очко йўқотишгани учун "Навбаҳор" мазкур жамоаларни мусобақа жадвалида қувиб ўтди. "Қўқон-1912" ҳам "Динамо"ни 2:1 ҳисобида енггани боис гарчи "Навбаҳор" билан очколари сони тенг бўлса-да, урилган голлари сони кўплиги эвазига чемпионатда биринчи ўринга кўтарилишди. Жамоамиз эса иккинчи поғонага жойлашиб олди.

“Навбаҳор” – “Машъал”  - 1:0 (0:0). 7 апрель. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 16280 томошабин.
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳонов, Д. Клепиков. 
Назоратчи – А. Арутюнов.
ПФЛ вакили - Ш. Ражабов.
“Навбаҳор”: 30.Асилбек Аманов, 2.Алишер Саматов, 4.Аббос Отахонов, 5.Ғиёс Комилов, 9.Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов (22.Рўзим Аҳмедов, 55), 19.Мирзоҳид Ғофуров (3.Хасан Эргашев, 64), 21.Аъзам Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Тоҳир Шамшитдинов (77.Азиз Турғунбоев, 55), 84.Неманья Йованович.
"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шойқулов, 3.Сардор Раҳмонов, 8.Мирзакамол Камолов (63. Умиджон Шарипов, 72), 10.Хумоюн Муртазоев, 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 22.Бобур Қосимов (31.Игорь Тыманюк, 85) 44.Асилжон Бегимқулов, 77.Абдуллоҳ Олимов (19. Зоҳир Қўзибоев, 78), 90.Зафар Тўраев.
Гол: Х. Эргашев (69).
Огоҳлантиришлар: Ғ. Комилов (43) – З. Тўраев (70), Ж. Илёсов (70), С. Раҳмонов (76), А. Бегимқулов (88).
Четлатиш: З. Тўраев (73, иккинчи огоҳлантириш).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ